Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.1998 й. 350-сон "Шаҳар йўловчилар транспортида очиқ тендерлар ташкил этиш ва уларни ўтказиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.1998 й.

N 350



ШАҲАР ЙЎЛОВЧИЛАР ТРАНСПОРТИДА ОЧИҚ

ТЕНДЕРЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИ

ЎТКАЗИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎFРИСИДА


Аҳолига хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини яхшилаш, йўловчилар транспортида бозор рақобати муҳитини яратиш, умумий фойдаланишдаги автотранспорт, ривожланаётган хусусий сектор ҳамда мулкчилик шакллари ва қарашлилигидан қатъи назар бошқа ташувчиларнинг ўзаро ҳаракатини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қуйидагилар:

Шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ;

Шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва уларни ўтказишга оид чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ;

Шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва уларни ўтказиш тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси вилоятлар (шаҳарлар) ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда:

ҳар чоракда шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссиялари раҳбарлари ҳисоботларини эшитсинлар ва уларга ҳар томонлама кўмаклашсинлар;

шаҳарда йўловчилар ташиш тарифларининг чекланган даражаси ўз вақтида қайта кўриб чиқилишини таъминласинлар.


4. "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда республика шаҳарларида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерлар ўтказилишини таҳлил қилиш асосида Тошкент шаҳрида, шаҳар атрофида қатновчи ва йўловчилар ташиш йўналишларининг бошқа турларида шунга ўхшаш тендерлар ўтказиш тўғрисида 1999 йил 20 январгача Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


5. Оммавий ахборот воситалари шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун ўтказилаётган тендерларни мунтазам ёритиб борсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов