Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.1993 й. 341-сон "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмасидан "Ўзавтотранс" корпорациясига автобуслар олиб бериш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.1993 й.

N 341




"ТОШШАҲАРЙЎЛОВЧИТРАНС"

ДАВЛАТ УЮШМАСИДАН "ЎЗАВТОТРАНС"

КОРПОРАЦИЯСИГА АВТОБУСЛАР ОЛИБ

БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасида йўловчи ташиш транспорти ишини янада такомиллаштириш ва яхшилаш мақсадида "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмасидан истисно тариқасида (ҳисобдан чиқариш режаси ҳисобига) шаҳар йўналишларида фойдаланилганда самара бермайдиган 20 та "ПАЗ", 10 та "ЛИАЗ", 30 та "ЛАЗ-695" автобуслари "Ўзавтотранс" корпорацияси тасарруфига тўловларсиз олиб берилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А.Муталов