Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 23.05.2014 й. 95-сон "Кемаларни рўйхатга олиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.06.2014 й. 2595-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
17.06.2014 й.
N 2595
ЎЗБЕКИСТОН
АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ
ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ
БОШЛИҒИНИНГ
23.05.2014 й.
N 95
БУЙРУҒИ
Кемаларни рўйхатга олиш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 февралдаги 106-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ички сув транспорти Устави ва 2004 йил 10 мартдаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Кемаларни рўйхатга олиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ В. Исмаилов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 23 июнь, 25-сон, 311-модда