Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Дарё транспортида юк ташиш Қоидалари (АВ томонидан 13.06.2013 й. 2468-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 26.04.2013 й. 76-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 13 июнда 2468-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон автомобиль

ва дарё транспорти

агентлиги бошлиғининг

2013 йил 26 апрелдаги

76-сонли буйруғига

ИЛОВА



Дарё транспортида юк ташиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 февралдаги 106-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ички сув транспорти Устави ва 2004 йил 10 мартдаги 118-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 120-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ, дарё транспортида юк ташиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


юк жўнатувчи - ўз номидан ёки юк эгаси номидан ҳаракат қилувчи ва транспорт (ташиш) ҳужжатларига мувофиқ жўнатиш портида юкни жўнатишга ваколатли шахс;


юк ташувчи - юк ташиш шартномасига мувофиқ юкни жўнатиш портида юк жўнатувчидан қабул қилиш, дарё транспортида манзил портига етказиб бериш ва юк олувчига топшириш, шунингдек қонун ҳужжатларида ва юк ташиш шартномасида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажарувчи шахс;


юк олувчи - юк ташиш шартномасига мувофиқ манзил портида юкни олишга ваколатли шахс;


порт - дарё қирғоғида махсус қурилган ва жиҳозланган ҳамда белгиланган тартибда юкларни қабул қилиш, ортиш, тушириш, қисқа муддатли сақлаш ва топширишга оид ишларни бажарувчи ташкилот, шу жумладан пристань;


кема - қонун ҳужжатлари ва юк ташиш шартномаси талабларига мувофиқ юк жўнатувчи томонидан топширилган юкни манзил портига етказиш имкониятига эга бўлган сувда сузувчи транспорт воситаси;


жўнаш порти - кеманинг ҳаракатланиши бошланаётган порт;


жўнатиш порти - божхона режими остида юкларни тушириш, қабул қилиш, сақлаш, кемага юклаш ва жўнатиш бошланаётган порт;


манзил порти - божхона режими остида юкларни ташиш, тушириш, қабул қилиш, сақлаш ва топшириш тугалланаётган порт;


портнинг нозимлик хизмати - юклаш ва тушириш ишларини ташкил этувчи ва уларга раҳбарлик қилувчи порт хизмати;


транспорт (ташиш) ҳужжати - транспорт юкхати, коносамент ёки ташиш шартномаси ёхуд товарларни ташиш бўйича шартнома тузилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;


коносамент - дарё транспортида юк ташиш шартномаси тузилганлиги, юкнинг юк ташувчи томонидан қабул қилинганлиги ва юк етказиб берилганлигини тасдиқловчи транспорт (ташиш) ҳужжати;


тара - ташиш, юклаш, жойлаштириш, тушириш ва омборда сақлаш жараёнида ичидаги юкларга шикаст етказилишидан ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлган буюм;


тарали дона юклар - алоҳида юк ўринлари билан тақдим этиладиган, тарага жойлаштирилган ва ўзининг шакли, вазни, ўлчамлари билан тавсифланадиган юк бирлиги;


жўнатиш божхона органи - божхона назорати остида юкларни ташиш бошланаётган ҳудудда жойлашган давлат божхона хизмати органи;


манзил божхона органи - божхона назорати остида юкларни ташиш тугалланаётган ҳудудда жойлашган давлат божхона хизмати органи;


кема капитани - кемани бошқариш, унга раҳбарлик қилиш ҳамда сузиш хавфсизлигини таъминлаш, кемада тартиб-интизомни сақлаш, кемадаги одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ва кеманинг ҳамда унда ташиладиган юкларнинг бутлиги учун зарур бўлган чора-тадбирларни кўриш учун кема эгаси томонидан тайинланган шахс;


шкипер - юкларни бир ёки бир нечта ўзи юрмас юк кемаларига юклаш, юкларни кемага тўғри жойлаштириш, мустаҳкамлаш ва тушириш ишларига раҳбарлик қилувчи шахс;


юк қабул қилувчи-топширувчи - юкларни қабул қилиш, топшириш ва уларнинг ҳисобини юритиш учун порт томонидан тайинланган шахс;


қўшма наряд - Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахсларни, транспорт воситаларини ва юкларни ўтказиш бўйича биргаликдаги ҳаракатларни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари (бундан буён матнда чегара қўшинлари деб юритилади) (чегара наряди) ва давлат божхона хизмати органи ходимларидан (божхона наряди) иборат бўлган наряд.


2. Мазкур Қоидалар махсус юкларни ташишга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида мазкур Қоидаларда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



II БОБ. ЮК ТАШИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Юк ташиш шартномаси ва унинг шартлари


4. Юклар юк ташиш шартномасига асосан ташилади. Юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва юк олувчига топшириш, юк жўнатувчи эса - юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.


5. Юк ташиш шартномаси тузилганлиги тегишли транспорт уставида назарда тутилган ҳужжатни (транспорт юкхати, коносамент ёки юкка доир бошқа ҳужжатни) тузиш ва уни юк жўнатувчига топшириш йўли билан тасдиқланади.


6. Ташишнинг умумий шартлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 11-12-сон, 1-модда), транспорт уставлари, бошқа қонун ҳужжатлари ва уларга мувофиқ ишлаб чиқилган қоидалар билан белгиланади.


7. Юк ташиш шартномасида юкларни юк ташувчига топшириш, жўнатиш портида сақлаш ва етказиб бериш муддати, юкларнинг миқдори ва вазни ҳамда томонларнинг келишуви бўйича бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин.


8. Жўнатиш порти ва манзил порти орасида кеманинг бошқа портга кириши юк ташиш шартномасида кўрсатилиши лозим.


9. Юк ташиш ҳамда ташиш билан боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш учун ҳақ тўлаш юк ташиш шартномасига мувофиқ амалга оширилади. Агар юк ташиш шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, юкларни кемага юклаш ва уларни кемадан портга тушириш порт томонидан юк жўнатувчи ёки юк олувчининг ҳисобидан амалга оширилади.


10. Юк жўнатувчи ёки юк олувчининг ёзма талабига мувофиқ, юк ташувчи ташишга қабул қилинган юкларнинг жўнатиш порти ва манзил портини қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда ўзгартириши, юк тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган бир юкни бошқа турдош юк билан алмаштириши мумкин.


11. Юк жўнатувчи манзил портини ўзгартирмасдан юк олувчини ўзгартириши мумкин. Юк олувчини ўзгартириш тўғрисидаги талабнома коносаментларга илова қилинган ҳолда жўнатиш божхона органи ва жўнатиш портига тақдим этилади.


12. Манзил портини ўзгартиришни талаб қилган юк жўнатувчи мазкур ўзгартириш натижасида вужудга келадиган харажатлар бўйича юк ташувчи ва биринчи кўрсатилган манзилдаги юк олувчи олдида жавобгар ҳисобланади.


13. Енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) оқибатида ташишга қабул қилинган, лекин ҳали жўнатилмаган юкларнинг манзил портини ўзгартириш юк ташувчи томонидан юк жўнатувчи билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Мазкур ҳолатда юк жўнатувчи ҳақиқий босиб ўтилган масофа бўйича ҳақ тўлайди.


14. Юкларнинг манзил портини ўзгартиришга уларнинг яроқлилик (сақлаш) муддати доирасида йўл қўйилади.


15. Мазкур Қоидаларнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлар юз берганлиги сабабли кеманинг манзил портига келишининг имкони бўлмаса, юк ташувчи бу ҳақда юк жўнатувчи ёки юк олувчини хабардор қилиши лозим.


16. Юклар юк жўнатувчининг кузатувчиси иштирокида ташилиши мумкин.


17. Юкни кемага юклаш кечикканлиги учун айбдор бўлган тараф қонун ҳужжатларида ёки юк ташиш шартномасида белгиланган тартибда ва миқдорда неустойка тўлайди.


18. Юкни юк жўнатувчининг айби билан жўнатиш портига мажбурий қайтариб олиб келиш, тушириш ва сақлаш харажатлари юк жўнатувчи томонидан қопланади.



2-§. Кемага қўйиладиган талаблар


19. Юк ташувчи томонидан юк ташиш учун жалб қилинаётган кема Дарё транспортини техник ишлатиш қоидалари (рўйхат рақами 990, 2000 йил 6 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 23-сон) ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши ҳамда юкларни манзил портига хавфсиз ва бешикаст етказиш имкониятига эга бўлиши керак.


20. Режалаштирилган юкнинг юк жўнатувчи ёки юк олувчи томонидан ўзгартирилиши кемани қайта жиҳозлашни талаб қилса, юк ташувчи кемани қўшимча равишда тузилган шартнома асосида юк жўнатувчи ёки юк олувчининг ҳисобидан қайта жиҳозлайди.



3-§. Юк ва тарага қўйиладиган талаблар


21. Юклар юк жўнатувчи томонидан юк ташишга доир давлат стандартлари ва техник шартларга мувофиқ келувчи, давлат стандартлари ва техник шартларда назарда тутилмаган юклар эса - юк ташувчи билан келишилган ва уларнинг тўлиқ сақланишини таъминлайдиган соз таралар ва ўрамларда тақдим этилиши лозим.


22. Юкларни ташишга тайёрлашда кеманинг юк сиғими, юклаш ва туширишнинг қулайлиги ҳисобга олиниши керак.


23. Юкларни кемага жойлаштириш ва ташиш тартиби юк ташиш шартномаси билан белгиланади. Битта юк жўнатувчи томонидан битта манзилга ва битта кемада бир хил ўрамлар ва тараларда ташиладиган юклар битта коносамент билан жўнатилиши лозим.


24. Ўзининг физик-кимёвий хусусиятларига ва ташиш шартларига кўра ўрамланган ҳолда ташиладиган тарали дона юклар юк ташувчига худди шундай ҳолатда тақдим этилади.


25. Юк жўнатувчи юкни ўрамлаш учун зарур материалларни юк билан биргаликда портга тақдим этади. Кўп марта фойдаланиладиган, юкларни кема бортига мустаҳкамлаш учун мўлжалланган кема мосламалари юк ташувчи томонидан тақдим этилади.


26. Тара ва ўрамларда ташилаётган юкларни порт омборларига киритиш ва кемага юклаш чоғида улар юк қабул қилувчи-топширувчи ва шкипер томонидан ташқи текширувдан ўтказилади. Бунда тара ва ўрамларнинг созлиги, юкнинг ташишга яроқлилиги, зарур реквизитларнинг мавжудлиги, пломбаларнинг бузилмаганлиги ва уларнинг ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқлиги текширилади.


27. Юк жўнатувчи томонидан ўрамлар ва тарали дона юкларнинг ўрни белгиланган стандартлар талаблари асосида белгиланиши лозим.



III БОБ. ЮК ТАШИШНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


1-§. Божхона расмийлаштируви ва назорати


28. Чет элдан келаётган ва чет элга жўнаб кетаётган кемаларда ташиладиган юклар чегара ва божхона назоратидан, шунингдек техник, озиқ-овқат ва бошқа таъминот материаллари, экипаж аъзолари ва йўловчиларнинг шахсий буюмлари, валюта бойликлари божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.


29. Божхона назоратидан ўтказиш ва божхона расмийлаштируви Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

30. Кемаларнинг келиши ва жўнаб кетишини расмийлаштириш ҳамда кемалар портда турган вақтда уларни назорат қилиш қуйидаги таркибдаги махсус комиссия томонидан амалга оширилади:

чегара қўшинлари ходимлари;

давлат божхона хизмати органлари ходимлари;

давлат санитар назорати хизмати ходимлари;

ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати ходимлари, уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари олиб кириладиган чегара пунктлари ёки ҳудудларида;

манзил ёки жўнатиш порти вакиллари.

Зарур ҳолларда, комиссия таркибига бошқа хизматлар ходимлари ҳам киритилиши мумкин.


31. Кемаларнинг божхона расмийлаштируви учун буюртма портнинг нозимлик хизмати томонидан берилади.

Божхона назорати ва расмийлаштируви санитария назорати ўтказилгандан кейин амалга оширилади. Санитария назорати тугагунга қадар кемага бирор-бир шахснинг кириши тақиқланади.


32. Чет элга сузувчи кемалар портда турган вақтда чегара қўшинлари ва давлат божхона хизмати органларининг назорати остида бўлади. Кемаларнинг турар жойини ўзгартириш (бошқа жойга боғлаш) чегара қўшинлари ва давлат божхона хизмати органларини хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.


33. Чегара ва божхона назорати остида бўлган кемаларнинг ёнига тўхташ, шунингдек бортдан қирғоққа ёки қирғоқдан бортга бирор-бир буюмларни узатишга йўл қўйилмайди.


34. Давлат божхона хизмати органларининг мансабдор шахслари ўз хизмат вазифаларини бажариш учун кема бортига исталган вақтда чиқиши мумкин. Кема капитани ёки шкипер мазкур Қоидаларнинг 35-бандида назарда тутилган ҳужжатларни божхона назоратидан ўтказиш учун тақдим этиши, зарур ҳолларда, давлат божхона хизмати органининг мансабдор шахсларига ўз хизмат вазифаларини бажаришлари учун маиший ва хизмат хоналарини ажратиб бериши лозим.



2-§. Кемалар ва юкларнинг божхона расмийлаштируви

учун зарур ҳужжатлар


35. Дарё транспортида ташишларни божхона расмийлаштирувида қуйидаги ҳужжатлардан фойдаланилади:

мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги умумий декларация - кема ва унинг келиши ёки жўнаб кетиши тўғрисидаги маълумотлар бўлган ҳужжат;

мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги юк тўғрисидаги декларация - кема анжомлари тўғрисидаги декларация ва кема экипажининг шахсий буюмлари тўғрисидаги декларацияга киритилмаган, кема бортида мавжуд бўлган юклар (товарлар) тўғрисидаги маълумотлар бўлган ҳужжат;

мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги кема анжомлари тўғрисидаги декларация - кема ва экипаж аъзоларининг эҳтиёжи учун мўлжалланган товарлар (озиқ-овқат маҳсулотлари, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, кеманинг материал-техник таъминотлари) тўғрисидаги маълумотлар бўлган ҳужжат;

мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги кема экипажининг шахсий буюмлари тўғрисидаги декларация - экипаж аъзоларига тегишли шахсий буюмлар тўғрисидаги маълумотлар бўлган ҳужжат;

мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги кема хизмати - кеманинг номи ва эгаси, кема рўйхатдан ўтказилган порт, кема тури, кема экипажи аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, фуқаролиги, лавозими, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларининг тури, серияси ва тартиб рақами ҳамда гувоҳнома рақами тўғрисидаги маълумотлар бўлган ҳужжат;

йўловчилар рўйхати;

транспорт (ташиш) ҳужжатлари;

ташилаётган товарларга тижорат ҳужжатлари;

халқаро почта жўнатмаларини юбориш учун Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар.

Умумий, юк тўғрисидаги, кема анжомлари тўғрисидаги ва кема экипажининг шахсий буюмлари тўғрисидаги декларациялар кема капитани ёки бошқа ваколатли шахс томонидан имзоланади.

Кема хизмати порт раҳбари ёки ваколат берилган бошқа шахс ҳамда ходимлар бўлими бошлиғи томонидан имзоланади.


36. Транспорт (ташиш) ҳужжатларида товарнинг коди (камида 6 та белги даражасида) ва номи, товарнинг ҳар бир кўрсатилган коди бўйича юк ўринлари сони, брутто оғирлиги (килограммда ёхуд бошқа ўлчов бирликларида), жойлаштириш тавсифи ва фактура қиймати кўрсатилиши лозим.


37. Кема бортида бўлган хавфли юклар (хавфли хусусиятларга эга бўлган, ташиш ва сақлаш даврида алоҳида эҳтиёт чораларини кўришни талаб қилувчи моддалар ва товарлар) тўғрисида алоҳида маълумотлар кўрсатилади.



3-§. Ўзбекистон Республикасига келиш даврида

божхона расмийлаштируви ва назорати


38. Кема Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасига кирганлиги тўғрисида портнинг нозимлик хизмати томонидан манзил божхона органига камида 4 соат олдин хабар берилади. Хабарда қуйидаги маълумотлар бўлади:

манзил портининг номи;

кеманинг номи;

юкнинг номи ва миқдори ёки кеманинг юксиз эканлиги тўғрисида маълумот;

кеманинг портга келиш вақти.


39. Махсус комиссия кема бортига келгач, шкипер божхона расмийлаштируви учун комиссия таркибига кирувчи манзил божхона органи ходимига мазкур Қоидаларнинг 35-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиши лозим.


40. Манзил божхона органи ходими тақдим этилган ҳужжатларни текшириб чиққандан сўнг, тушириладиган юклар коносаментларининг барча нусхаларига тегишли белги киритиб, сана ва штамп қўяди ҳамда уни шахсий рақамли муҳри билан тасдиқлайди.


41. Ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг, кемада манзил божхона органи ходими томонидан божхона назорати ўтказилади.

Кема божхона назоратидан кема капитани ёки шкипер томонидан тайинланган кузатувчи иштирокида ўтказилади.

Кема капитани ёки шкипер кеманинг барча хоналарида божхона назорати ўтказилишини таъминлайди. Трюмлар, шкафлар, қутилар ва бошқа ёпиқ объектларни божхона назоратидан ўтказиш учун зарур шароит кузатувчи томонидан таъминланади.

Йўловчиларнинг ва кема экипажи аъзоларининг шахсий буюмлари "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) мувофиқ уларнинг эгалари ёки уларнинг ишончли вакиллари иштирокида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.

Божхона расмийлаштирувидан сўнг, манзил божхона органи томонидан юкларни тегишли божхона (порт) омборига туширишга рухсат берилади.


42. Кемада фуқаролик муомаласидан чиқарилган ашёлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, хоналар, трюмлар, шкафлар, қутилар ва бошқа ёпиқ объектлар манзил божхона органи ходими томонидан муҳрланади.


43. Махсус комиссиянинг фаолияти кема портга келган вақтдан бошлаб 3 соат ичида тамомланиши шарт.



4-§. Ўзбекистон Республикасидан жўнаб кетиш даврида

божхона расмийлаштируви ва назорати


44. Кеманинг жўнаб кетиши даврида коносаментлар ва юклаш топшириқномаси портнинг тижорат бўлими томонидан жўнатиш божхона органига тақдим этилади. Жўнатиш божхона органи ходими ҳужжатларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини текшириб, коносаментлар ва юк билан бирга жўнатиладиган бошқа ҳужжатларга тегишли белгилар қўяди ва шахсий рақамли муҳри билан тасдиқлайди ҳамда уларни тижорат бўлимига қайтаради.


45. Портнинг тижорат бўлими томонидан жўнатиш божхона органи ходимидан ҳужжатлар қабул қилиб олингач, портнинг нозимлик хизматига кема ва юкларнинг жўнатишга тайёр эканлиги ҳақида хабар берилади. Коносаментлар ва юк билан бирга жўнатиладиган бошқа ҳужжатлар шкиперга топширилади.


46. Чет элга сузиб кетадиган кеманинг жўнаб кетиши даврида портнинг нозимлик хизмати томонидан жўнатиш божхона органига товарлар ва транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан олиб чиқилиши кутилаётганлиги тўғрисида хабар берилади. Жўнатиш божхона органи махсус комиссия билан биргаликда божхона назоратини ўтказишга киришади. Юклаш ва кемада бажариладиган бошқа ишлар божхона назорати бошланишидан олдин тугатилган бўлиши, шунингдек кема яқинида сузувчи восита ва бегона шахслар бўлмаслиги лозим.


47. Махсус комиссия кема бортига келгач, мазкур Қоидаларнинг 35-бандида назарда тутилган ҳужжатлар шкипер томонидан махсус комиссия таркибига кирувчи жўнатиш божхона органи ходимига тақдим этилади.


48. Транспорт (ташиш) ҳужжатларидаги маълумотлар ҳужжатларни қабул қилган жўнатиш божхона органи ходими томонидан юклаш топшириқномасида кўрсатилган маълумотлар билан солиштирилади ва тегишли белгилар қўйилади. Умумий декларацияга кеманинг номи, миллий мансублиги, рўйхат рақами, капитаннинг фамилияси, исми, отасининг исми, экипаж аъзолари ва йўловчилар сони, кеманинг жўнаб кетиш санаси ва вақти, қатнов тўғрисидаги маълумотлар, товарларнинг тавсифи ва вазни ҳамда бошқа маълумотлар киритилади. Юк тўғрисидаги декларацияга жўнатиш божхона органининг тегишли штампи қўйилиб, қирғоқ рақами кўрсатилади. Барча ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг, кема ва юк божхона назоратидан ўтказилади.


49. Кема экипажи аъзолари томонидан божхона иши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бажарилмаган тақдирда, жўнатиш божхона органи назоратни тўхтатишга ҳақли.



5-§. Чегара назорати


50. Юк ташиш даврида Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишларнинг олдини олиш мақсадида, чегара қўшинларининг чегара назорати бўлинмаси (бундан буён матнда чегара назорати бўлинмаси деб юритилади) томонидан чегара назорати амалга оширилади.


51. Чет элдан Ўзбекистон Республикаси портларига сузиб келаётган ёки чет элга сузиб кетаётган барча кемалар чегара назоратидан ўтказилади.


52. Чет элга сузадиган, шу жумладан, чет эл портларига кирмасдан сузадиган кемалар Ўзбекистон Республикаси портларига келганда, портда тўхтаб турганда ва портдан кетаётганда чегара назоратидан ўтказилади.


53. Чет элга сузувчи кемаларнинг улар тўхтаб турган жойдаги ўтказиш пункти режимига риоя қилишлари, шунингдек кемада вахта хизматининг олиб борилиши Чегара назорати бўлинмаси томонидан назорат қилинади.


54. Чет элга сузувчи кемаларда ташилаётган транспорт воситалари, контейнерлар ва бошқа катта ҳажмли юклар кемага юклашдан олдин ёки ундан туширилгандан кейин кўздан кечирилади.


55. Чегара қўшинларига портнинг нозимлик хизмати томонидан ҳар куни портга сузиб келаётган ва портдан сузиб кетадиган кемалар тўғрисида хабар берилади.


56. Чегара қўшинларининг кемаларни назорат қилиш даврида давлат божхона хизмати органи ва кемаларга хизмат кўрсатувчи бошқа хизматлар билан ўзаро ҳаракатлари чегара назорати бўлинмаси командири томонидан технологик схема ва жадвалга мувофиқ ташкил этилади.


57. Чегара назорати даврида кема капитани ёки шкипер томонидан тайинланган кузатувчи барча хоналарга биринчи бўлиб кириши ва охирида чиқиши лозим. Юкларни кўздан кечириш давомида махсус хизмат итлари ва техник воситалардан фойдаланилиши мумкин. Махсус комиссия ўз ишини тугатгач, кема чегара назорати бўлинмаси командирининг рухсати билан тарк этилади.



6-§. Ўзбекистон Республикасига келиш даврида чегара назорати


58. Қўшма наряднинг кемада чегара ва божхона назоратини ўтказишдаги вазифалари кема портга келишидан 30 дақиқа олдин чегара назорати бўлинмаси ва манзил божхона органи бошлиқлари томонидан белгилаб олинади.


59. Қўшма наряд ўз фаолиятини кема бортида, давлат санитария назорати хизмати ходими, ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати ходими ва махсус комиссиянинг бошқа аъзолари билан биргаликда амалга оширади.


60. Чегара назорати бўлинмаси кема экипажи, кема экипажининг кема хизматига киритилмаган аъзолари ва йўловчилар сонини кема капитанидан аниқлайди, фуқаролик муомаласидан чиқарилган ашёларнинг мавжудлигини текширади ҳамда кема экипажи аъзолари ва кема бортида бўлган бошқа шахсларни паспорт назоратидан ўтказади.


61. Қўшма наряд томонидан кема капитани ёки шкипер томонидан тайинланган кузатувчи иштирокида кеманинг барча бўлинмалари, шкипер хонаси ва кемадаги товарлар текширилади. Кема экипажининг ва кема бортида бўлган бошқа шахсларнинг шахсий буюмлари уларнинг иштирокида текширилади.


62. Махсус комиссия ўз фаолиятини тугатганидан сўнг, юклар чегара назорати бўлинмаси командирининг рухсати билан кемадан туширилади.


63. Шатакка олиб келган ва дарҳол чет элга сузиб кетадиган кема текширувдан ўтказилмасдан, унинг портга кириши ва портдан чиқиб кетиши чегара назорати бўлинмаси томонидан кузатиб турилади.



7-§. Ўзбекистон Республикасидан жўнаб кетиш

даврида чегара назорати


64. Чегара назорати бўлинмасига кеманинг чет элга сузиб кетиш учун тайёр бўлиши тўғрисида Портнинг нозимлик хизмати томонидан 4 соат олдин хабар берилади.


65. Қўшма наряд ўз фаолиятини кема бортида, давлат санитария назорати хизмати ходими, ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати ходими ва махсус комиссиянинг бошқа аъзолари билан биргаликда амалга оширади.


66. Чегара назорати бўлинмаси кема экипажи, кема экипажининг кема хизматига киритилмаган аъзолари ва йўловчилар сонини кема капитанидан аниқлайди, фуқаролик муомаласидан чиқарилган ашёларнинг мавжудлигини текширади ҳамда кема экипажи аъзолари ва кема бортида бўлган бошқа шахсларни паспорт назоратидан ўтказади.


67. Қўшма наряд томонидан кема капитани ёки шкипер томонидан тайинланган кузатувчи иштирокида кеманинг барча бўлинмалари, шкипер хонаси ва кемадаги товарлар текширилади. Кема экипажининг ва кема бортида бўлган бошқа шахсларнинг шахсий буюмлари уларнинг иштирокида текширилади.


68. Махсус комиссия ўз фаолиятини тугатганидан сўнг, кема чегара назорати бўлинмаси командирининг рухсати билан чет элга сузиб кетади.



IV БОБ. ЮКЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЖЎНАТИШ


1-§. Жўнатиш портида юкларни қабул қилиш


69. Юклар жўнатиш портида юк ташиш шартномасига мувофиқ тўғридан-тўғри кемага юклаш ёки порт омборларида вақтинча сақлаш учун қабул қилинади.


70. Юкларни қабул қилиш транспорт (ташиш) ҳужжати асосида амалга оширилади ва мазкур Қоидаларнинг 6-иловасида назарда тутилган шаклдаги Юкни тушириш, юклаш ва сақлашга қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Мазкур далолатномага киритилган тузатишлар "Тузатилган" деган ёзув билан қайд қилиниши ҳамда юк қабул қилувчи-топширувчи ва шкипернинг имзоси билан тасдиқланиши лозим.


71. Юк жўнатувчи томонидан юклаш топшириқномаси олингач, Юкни тушириш, юклаш ва сақлашга қабул қилиш далолатномаси тузилиб, юк божхона назорати остида кемага юкланади.


72. Юклаш топшириқномасида кема номи, жўнатиш порти ва манзил порти, юкнинг тури ва миқдори, унинг алоҳида хусусиятлари, ўрам тури, юк ўринларининг белгиси ва рақами, портга келиб тушган юкнинг Юкни тушириш, юклаш ва сақлашга қабул қилиш далолатномаси ва транспорт (ташиш) ҳужжатининг рақами кўрсатилиши лозим.


73. Экспорт, импорт ва транзит юкларни юклаш ёки тушириш икки иш куни ичида мазкур Қоидаларнинг 7-иловасида назарда тутилган шаклдаги юклаш топшириқномаси асосида амалга оширилади.


74. Юклаш топшириқномаси юк жўнатувчи томонидан кемага юк ортиш бошланишидан 48 соат олдин, порт омборларида сақланаётган юклар бўйича эса, юк ташиш шартномасида кўрсатилган муддатларда уч нусхада тақдим этилиши лозим.


75. Юклаш топшириқномаси жўнатиш портининг муҳри ва жўнатиш божхона органи ходимининг шахсий рақамли муҳри билан тасдиқланган бўлиши ҳамда унга юк билан биргаликда юбориладиган барча ҳужжатлар илова қилиниши лозим.


76. Юклаш топшириқномасининг бир нусхаси жўнатиш божхона органи ходимига, иккинчи нусхаси юк олувчига бериш учун шкиперга берилади, учинчи нусхаси жўнатиш портида қолдирилади.


77. Юк ташишни амалга ошириш учун юк жўнатувчи томонидан саккиз нусхада мазкур Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда коносамент тузилади ва имзоланган ҳолда юк жўнатувчига тақдим этилади.


78. Коносаментга унда кўрсатилган юк кема бортига ортилган вақт бўйича сана қўйилади ва шкипер томонидан имзоланади. Коносаментни юклаш тугашидан олдин имзолашга ёки унда бошқа санани кўрсатишга йўл қўйилмайди.


79. Коносаментнинг икки нусхаси жўнатиш божхона органига, олти нусхаси манзил портига етказиш учун шкиперга берилади, шундан икки нусхаси юк олувчининг юкни олганлиги тўғрисидаги имзоси билан жўнатиш портига қайтарилади.



2-§. Юкларни кемага қабул қилиш ва жойлаштириш


80. Юкларни кемага юклашдан олдин жўнатиш порти томонидан мазкур Қоидаларнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда юклар рўйхати тузилади ва порт раҳбари томонидан тасдиқланади.


81. Жўнатиш порти омборидаги юклар ҳолати шкипер томонидан улар кемага юкланишидан олдин текширилиши лозим.


82. Назорат тасмалари ёки пломбалари бузилган, белгилари тўлиқ ва аниқ бўлмаган, шикаст етказилган тарали дона юклар мазкур камчиликлар бартараф этилгандан кейин юклашга қабул қилинади, юк олувчининг юкларни камчиликлари билан қабул қилиб олишга ёзма розилиги бўлган ҳоллар бундан мустасно.


83. Юкларнинг камчиликлари транспорт (ташиш) ҳужжатида қайд этилиши шарт.


84. Кеманинг юклаш режаси шкипер томонидан юклар рўйхатига асосан ишлаб чиқилади.


85. Шкипер юкларни кемага қабул қилишдан олдин юклаш топшириқномасининг тўғри тўлдирилганлиги ва юклар тўғрисида зарур маълумотларнинг мавжудлигини текширади ҳамда уларни жўнатиш порти томонидан тузилган юклар рўйхати билан солиштиради.


86. Юкларни кемага юклашдан олдин улар коносаментга асосан тури ва нави бўйича партияларга ажратилиши лозим.


87. Юк ташувчи юклаш олдидан юкнинг ташиш учун яроқлилигини текшириши, текшириш натижасида бирор-бир камчилик аниқланган тақдирда, уларнинг бартараф этилишини юк жўнатувчидан талаб қилиши лозим.


88. Юклар жўнатиш божхона органи ходими, омбор мудири, шкипер ва юк жўнатувчи иштирокида кемага юкланади.


89. Иш технологиясида камчиликлар юзага келган тақдирда, юклаш ёки тушириш ишлари мазкур камчиликлар бартараф этилгунга қадар шкипер томонидан тўхтатиб турилиши мумкин.


90. Юклаш ёки тушириш даврида юкларнинг ҳисоби омбор мудири, юк қабул қилувчи-топширувчи, шкипер, жўнатиш ёхуд манзил божхона органи ходими ва юк жўнатувчи ёки юк олувчи томонидан олиб борилади.


91. Юкларнинг ҳисоби Юкни тушириш, юклаш ва сақлашга қабул қилиш далолатномасида қайд этиб борилади.


92. Қуйидаги юкларни битта коносамент билан қабул қилишга ва қўшиб ташишга йўл қўйилмайди:

тез бузиладиган юкларни тез бузилмайдиган юклар билан;

ташиш даврида алоҳида режимни талаб қилувчи юкларни бундай режимни талаб қилмайдиган юклар билан;

божхона ва санитария назорати остида, шунингдек бошқа махсус тартибда ташиладиган юкларни бундай тартиб татбиқ этилмайдиган юклар билан;

яроқлилик (сақлаш) муддати ҳар хил бўлган юкларни.


93. Юкларнинг бир партиясини тўлиқ юклаб ёки тушириб бўлмасдан бошқа юк партиясини юклаш ёки тушириш тақиқланади.


94. Манзил портига тушириш давомида аралашган ҳолда келганлиги аниқланган юклар бир вақтнинг ўзида партиялар бўйича ажратилган ҳолда туширилиши, мазкур ҳолат манзил порти ва юк олувчи томонидан шкипер иштирокида эркин шаклда тузиладиган далолатнома билан расмийлаштирилиши ҳамда далолатнома нусхаси жўнатиш портига юборилиши лозим.


95. Юклар транспорт (ташиш) ҳужжати асосида кема бортида топширилади ва қабул қилинади. Зарур ҳолларда, юклаш ёки тушириш ишлари хавфсизлигини таъминлаш учун юк қабул қилувчи-топширувчи ва шкипернинг кема бортида бўлишига йўл қўйилмайди. Бунда юкларни қабул қилиш ёки топшириш қирғоқда - краннинг қулочи доирасида амалга оширилади.


96. Юкнинг умумий вазни ўлчаш ёки юк ўринларида кўрсатилган умумий вазнни ҳисоблаш йўли билан аниқланади.


97. Юкнинг вазни, агар юк ташиш шартномасида бошқача усул кўрсатилмаган бўлса, ташувчи томонидан белгиланган тартибда аниқланади. Юк ташиш шартномасида юкнинг вазнини шартли равишда ёки кеманинг сувга ботишини ҳисоблаш йўли билан аниқлаш назарда тутилиши мумкин.


98. Юкларни бошқарув таркибисиз кемага юклаш ва ундан туширишда ҳужжатлар кема бириктирилган кеманинг бошқарув таркиби томонидан расмийлаштирилади.



3-§. Шикаст етказилган (бузилган), сақланмаган ёки

бузилганлик аломатлари билан келтирилган

юкларни қабул қилиш ва топшириш


99. Манзил портига шикаст етказилган (бузилган), сақланмаган ёки бузилганлик аломатлари билан келтирилган юклар шкипер иштирокида манзил божхона органи ходими, юк қабул қилувчи-топширувчи ва юк олувчи томонидан қабул қилинади.


100. Қуйидаги ҳолларда юк қабул қилувчи-топширувчи томонидан мазкур Қоидаларнинг 10-иловасига мувофиқ шаклда Тижорат далолатномаси тузилади:

юкнинг номи, оғирлиги ёки ўринлар сони транспорт (ташиш) ҳужжатида кўрсатилган маълумотларга номувофиқ бўлса;

юкка шикаст етказилган (бузилган) бўлса;

ҳужжатларсиз юк ёки юксиз ҳужжатлар аниқланса.


101. Юк олувчи юкни олиш учун шартномада кўрсатилган муддатда келмаган тақдирда, Тижорат далолатномаси тузилади ва ушбу далолатнома камида учта шахс - порт бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс, юк қабул қилувчи-топширувчи ёки омборхона мудири томонидан имзоланади.

Тижорат далолатномасининг бир нусхаси юк олувчига берилиши, иккинчи нусхаси эса - беш кун ичида жўнатиш портига юборилиши лозим.


102. Юкни қабул қилиш Юкни тушириш, юклаш ва сақлашга қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилган бўлса, соз тарадаги шикаст етказилган юк учун жўнатиш порти жавобгар ҳисобланади. Шикаст етказилган (бузилган) ҳолда келтирилган юклар тўғрисида коносаментнинг орқа томонига тегишли ёзув киритилади.


103. Экспорт ёки импорт юкларни ташишда аниқланган камчиликлар юзасидан мазкур Қоидаларнинг 11-иловасида назарда тутилган шаклда Хабар-далолатнома расмийлаштирилади.


104. Тараси ёки ўрамларига, шунингдек назорат тасмалари ёки пломбаларига шикаст етказилган юклар очиб текширилади. Зарур ҳолларда, бундай юклар шкипер, омбор мудири ва манзил ёки жўнатиш божхона органи ходимлари иштирокида тегишли порт омборида қайта ўлчанади ва Текшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади.


105. Ичидаги юкни олиш имкониятини истисно этадиган, лекин шикаст етказилганлик (бузилганлик) аломатлари мавжуд бўлган тарали дона юклар очиб текширилмасдан Юкни тушириш, юклаш ва сақлашга қабул қилиш далолатномасида қайд этилади.


106. Тушириш ишлари тугагандан кейин шикаст етказилганлик (бузилганлик) аломатлари билан қабул қилинган юклар бўйича Тижорат далолатномаси тузилади ва юк олувчининг аризасига кўра тегишли божхона режими жорий этилади.


107. Юклар туширилгач, манзил порти томонидан юклар қабул қилинганлиги тўғрисида коносаментларга белги қўйилади ва улар шартномада белгиланган муддатда жўнатиш портига қайтарилади.



4-§. Контейнерларни қабул қилиш ва топшириш


108. Контейнерлар контейнер терминали мудири томонидан жўнатиш ёки манзил божхона органи ходими иштирокида сони, рақамлари, пломбалари ва кузовларининг бутлиги кўздан кечирилиб қабул қилинади ёки топширилади.


109. Кузов ичидаги юкни олиш имконини берадиган даражада шикаст етказилган ёки пломбаларининг изи аниқ бўлмаган контейнерлар кемага қабул қилинмайди.


110. Техник соз ва соз пломбада етказилган контейнер ичидаги юкнинг сақланиши учун юк ташувчи жавобгар ҳисобланмайди.


111. Кузов ичидаги юкни олиш имконини берадиган даражада шикаст етказилган ёки пломбаларининг изи аниқ бўлмаган ёхуд пломбаси бузилган контейнерлар юк қабул қилувчи-топширувчи ва контейнер терминали мудири иштирокида қўшма наряд томонидан манзил портида очилади ва текширилади.


112. Текшириш натижаси бўйича Тижорат далолатномаси тузилиб, тегишли ёзувлар коносаментга киритилгандан кейин юк бошқа техник соз контейнерга юкланади ва божхона органи ходими ҳамда контейнер терминали мудири томонидан пломбаланади. Кузов ичидаги юкни олиш имконини бермайдиган шикаст етказилган контейнерлар очилмайди, лекин шикаст тавсифи ва ўлчамлари кўрсатилган ҳолда Тижорат далолатномаси тузилади.


113. Пломбаларининг изи аниқ бўлмаган ёки пломбаси бузилган контейнерлардаги юкларни текшириш ишлари бошқа юкларга ишлов бериш жараёнининг пасайишига олиб келса, бунда контейнерлар божхона органи ходими томонидан юк қабул қилувчи-топширувчи ва контейнер терминали мудири иштирокида вақтинча муддатга пломбаланади. Қўшма наряд вақтинча муддатга пломбаланган контейнерлардаги юкларни уч кун ичида юк қабул қилувчи-топширувчи, контейнер терминали мудири ва юк олувчи иштирокида текширади ва мазкур контейнерлар божхона органи ходими ҳамда контейнер терминали мудири томонидан пломбаланади. Тижорат далолатномасининг нусхаси юк олувчига берилади.



5-§. Юкларни манзил порти томонидан

қабул қилиш, сақлаш ва топшириш


114. Манзил портига келтирилган юклар порт омборларида божхона назорати остида сақланади ва юк ташиш шартномасига мувофиқ юк олувчига топширилади.


115. Манзил порти томонидан юк олувчига юк келтирилган куни, юк белгиланган муддатдан олдин келтирилган бўлса, кейинги куни соат 12:00 гача хабарнома юборилади.


116. Юк зарур божхона расмийлаштирувлари ва тўловлар амалга оширилгандан кейин юк олувчига топширилади.


117. Юк олувчи юкни порт омборидан юк ташиш шартномасида кўрсатилган муддатдан кечиктирмай олиб кетиши лозим. Хавфли ва тез бузиладиган юклар кема бортидан тўғридан-тўғри юк олувчининг транспортига туширилади ва зудлик билан божхона назорати остида олиб кетилади.


118. Юк олувчилар томонидан ўз вақтида олиб кетилмаганлиги оқибатида манзил портида юклар йиғилиб қолганда, юклар сақлаш учун божхона органи билан келишилган ҳолда бошқа божхона омборларига жойлаштирилиши мумкин. Бунда юкларни бошқа божхона омборига жойлаштириш юк олувчининг ҳисобидан амалга оширилади.


119. Юклар юк олувчига манзил порти томонидан уларнинг сони ва тараларнинг ҳолати текширилиб топширилади.


120. Юкнинг вазни стандарт ёки юк жўнатувчи кўрсатган вазнга ёки ҳақиқий вазни юк ўринларида кўрсатилган вазнга мос келмаса, шикаст етказилган юк ўринларининг вазни текширилади.


121. Сочма ва тўкиб солинадиган юкларнинг вазни юк қабул қилувчи-топширувчи, омбор мудири, манзил божхона органи ходими томонидан юк олувчи иштирокида текширилади. Камомад тарозилар кўрсаткичларидаги тафовут фарқидан, шунингдек табиий йўқотиш меъёрларидан ошмаса, юк тўлиқ деб ҳисобланади.


122. Юк олувчи томонидан коносамент бўйича ташилаётган юкнинг камомади ёки унга шикаст етказилганлиги тўғрисида юк ташувчига ўз вақтида хабар берилмаган тақдирда, юк коносамент шартларига мувофиқ тўлиқ олинган ҳисобланади. Юк олувчи томонидан юк ташувчи иштирокида кўриб чиқилган ва текширилган юк бўйича юк ташувчига хабар бериш талаб қилинмайди.


123. Манзил порти юк олувчи томонидан юк ташиш шартномасида белгиланган муддатда қабул қилинмаган ёки олиб кетилмаган юк тўғрисида юк жўнатувчига хабар бериши, юк жўнатувчи эса, талаб қилинмаган юклар бўйича зарур чоралар кўриши лозим.


124. Юк олувчи шикаст етказилган (бузилган) ёки яроқлилик (сақлаш) муддати ўтган юкларни олишдан бош тортса, агар юк ташувчи бунда ўзининг айбсизлигини исботлаб берса, юкни қайтариб олиб кетиш билан боғлиқ харажатлар юк жўнатувчи ҳисобидан қопланади.



V БОБ. ЮК ТАШИШ МУНОСАБАТЛАРИ

ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


1-§. Юк ташувчининг жавобгарлиги


125. Юк ташувчи юкларни ташиш даврида етказилган зарар учун қонун ҳужжатлари, мазкур Қоидалар ва юк ташиш шартномаси талабларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади. Юк ташувчининг қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидаларда белгилаб қўйилган жавобгарлигини чеклаш ёки бартараф этиш ҳақидаги келишувлар ҳақиқий эмас.


126. Агар юк ташувчи юкнинг йўқолиши, кам чиқиши ёки шикастланишида (бузилишида) ўзининг айби йўқлигини исботлай олмаса, ташиш учун қабул қилиб олган юкнинг йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки унга шикаст етказилганлиги (бузилганлиги) учун жавобгар бўлади.


127. Қуйидаги ҳолларда юк ташувчи айни шу ҳолат натижасида етказилган зарар учун жавобгар ҳисобланмайди:

юк жўнатувчи юкларни носоз ва нозик тараларда топширганлиги тўғрисида ёзма равишда кўрсатма берган бўлса;

йўқотиш кема палубасида ташишга рухсат берилган юкларда ташиш натижасида вужудга келган табиий йўқотиш меъёрлари доирасида бўлса ёки юк йўлда қайтадан тушириб юкланмаган, тегишли белгилари мавжуд соз тараларда ва техник соз кемада келган ёки юкларнинг сифатли ташилганлигини тасдиқловчи бошқа аломатлар мавжуд бўлса;

тез бузиладиган юкларни белгиланган режимни таъминламайдиган кемаларда ташишга юк жўнатувчи томонидан ёзма розилик берилган бўлса;

юк жўнатувчи сақлаш ёки ташиш даврида сақланиши алоҳида шартлар ва хавфсизлик чораларини талаб қиладиган юкларнинг алоҳида хусусиятларини транспорт (ташиш) ҳужжатида кўрсатмаган ҳолда ташишга топширган бўлса.


128. Юк ташиш шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кеманинг ҳалокати ёки бошқа бахтсиз ҳодиса туфайли ташиш даврида йўқотилган юк учун ташиш ҳақи ундирилмайди, тўланган аванс юк жўнатувчига қайтарилади.

Агар кема ҳалокатидан кейин юк сақлаб қолинган бўлса, юк ташувчига сақлаб қолинган юкни ташиганлик ва ҳақиқий босиб ўтилган масофа учун ҳақ тўланади.


129. Юк ташиш шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, юк ташиш вақтида етказилган зарар юк ташувчи томонидан қуйидаги миқдорда тўланади:

юк йўқолган ёхуд кам чиққан тақдирда - йўқолган ёки кам чиққан юкнинг қиймати миқдорида;

юкка шикаст етказилган (бузилган) тақдирда - унинг қиймати қанча пасайган бўлса, шунча сумма миқдорида, шикастланган (бузилган) юкни тиклаш мумкин бўлмаганида эса - унинг қиймати миқдорида;

баҳосини транспорт (ташиш) ҳужжатида кўрсатган ҳолда ташишга топширилган юк йўқолган тақдирда - юкнинг транспорт (ташиш) ҳужжатида кўрсатилган қиймати миқдорида.


130. Юк ташувчи реал зарарни тўлаш билан бирга йўқолган, кам чиққан ёки шикастланган (бузилган) юкни ташиш учун олган ташиш ҳақини, агар у юкнинг баҳосига кирмаса, қайтариб беради.


131. Кема экипажи ва кемада бўлган бошқа шахслар томонидан кемадаги юклардан фойдаланишга, истисно тариқасида, инсон ҳаётини, кемани ёки бошқа юкларни сақлаб қолиш мақсадидагина йўл қўйилади.


132. Юкларни етказиб бериш муддати кечикканлиги учун юк ташувчи юк олувчи олдида қонун ҳужжатларида ёки юк ташиш шартномасида белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.



2-§. Юк жўнатувчи ва юк олувчининг жавобгарлиги


133. Юк жўнатувчи юк тўғрисидаги маълумотларнинг етарли эмаслиги ёки нотўғрилиги, муомалада бўлиши ёхуд дарё транспортида ташилиши чекланган ёки тақиқланган юкни тақдим этганлиги, ташиш даврида сақланиши алоҳида шартлар ва хавфсизлик чораларини талаб қиладиган юклар тўғрисида юк ташувчини хабардор қилмаганлиги учун қонун ҳужжатларида ва юк ташиш шартномасида белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар натижасида юзага келган оқибатларни бартараф этиш билан боғлиқ ишлар учун юк жўнатувчи томонидан ҳақ тўланади.


134. Юк жўнатувчи қуйидаги ҳолларда кеманинг туриб қолиши, шунингдек бошқа зарарлар учун юк ташувчи ва учинчи шахслар олдида жавобгар ҳисобланади:

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар ўз вақтида топширилмаган, лозим даражада расмийлаштирилмаган ёки етарли бўлмаса;

транспорт (ташиш) ҳужжатидаги, юкни юклаш топшириқномасидаги маълумотлар нотўғри ёки тўлиқ бўлмаса;

юклар юк ташувчига ўз вақтида тақдим қилинмаса;

юк жўнатувчининг воситалари билан бажариладиган юклаш ишлари кечикса.


135. Кеманинг туриб қолганлиги учун айбдор бўлган юк жўнатувчи ёки юк олувчи юк ташувчига етказилган зарарни тўлаши шарт.


136. Ташиш ҳақи ўзининг табиий хусусиятлари, хусусан, ички бузилиши, қуриб қолиши, сочилиши, тўкилиши натижасида камайиши ёки бошқа физик-кимёвий хусусиятлари билан фарқланадиган юклар юк жўнатувчи томонидан яширилган, сифатсиз тараларга жойлаштирилган ёки юк жўнатувчига боғлиқ бошқа сабаблар оқибатида шикаст етказилган (бузилган) ва сақланмаган бўлса, юк ташувчига тўлиқ тўланади.



VI БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


137. Мазкур Қоидаларнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


138. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Умумий

ДЕКЛАРАЦИЯ

    

1. Кириб келган санаси ва вақти

2. Жўнаб кетган санаси ва вақти

3. Кема тўхтаб турган жой

4. Кеманинг рўйхат рақами

5. Кеманинг номи

6. Кеманинг миллий мансублиги

7. Капитаннинг Ф.И.О.

8. Қатнов тўғрисида маълумотлар

9. Жўнаш порти / кириш порти

10. Ушбу портдаги кема агентининг Ф.И.О. ва яшаш жойи

11. Экипаж аъзоларининг сони

12. Йўловчилар сони

13. Товарларнинг тавсифи

14. Вазни


кемаси капитани




(кеманинг номи)

(шкипери)

(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "____" _____________






Қоидаларга

2-ИЛОВА



Юк тўғрисидаги

ДЕКЛАРАЦИЯ

1. Кеманинг рўйхат рақами


2. Кеманинг номи


3. Кириб келиши


4. Жўнаб кетиши


5. Хабарнома берган порт


6. Кеманинг миллий мансублиги


7. Капитаннинг Ф.И.О.


8. Жўнатиш порти / манзил порти

9. Коносаментлар ёки транспорт ҳужжатлари рақамлари


10. Юк тури ва рақами


11. Юк ўринларининг сони ва ўрам тури, тавсифи


12. Юкнинг брутто вазни


13. Юкнинг ўлчамлари


        

        





          

         





           

          






кемаси капитани




(кеманинг номи)

(шкипери)

(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "____" _____________






Қоидаларга

3-ИЛОВА



Кема анжомлари тўғрисидаги

ДЕКЛАРАЦИЯ


Т/р

Анжомларнинг номи


Миқдори


Баҳоси


Умумий баҳоси


кг


дона



  

  






  

  






   

   





            

Кема бортидаги анжомларнинг мавжудлигини тасдиқлайман:


кемаси капитани




(кеманинг номи)

(шкипери)

(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "____" _____________






Қоидаларга

4-ИЛОВА



Кема экипажининг шахсий буюмлари тўғрисидаги

ДЕКЛАРАЦИЯ

Кеманинг номи:


Кеманинг миллий мансублиги:


Т/р


Ф.И.О.


Лавозими


Буюмларнинг номи


имзо





       

      


  

  

  

  

      

        




   

     


       

    

     

     

    

       




        

       


      

      

       

      

  

        


кемаси капитани




(кеманинг номи)

(шкипери)

(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "____" _____________






Қоидаларга

5-ИЛОВА



Кема хизмати


Кеманинг номи _____________________________________________

Кеманинг эгаси _____________________________________________

Кема рўйхатдан ўтказилган порт _____________________________

Кема тури __________________________________________________

Капитаннинг Ф.И.О. ______________________________________

  

Т/р

Ф.И.О.


Туғилган

йили


Фуқаролиги


Лавозими


Шахсини

тасдиқловчи

ҳужжат тури,

серияси ва тартиб

рақами


Гувоҳнома

рақами
































         


         







Порт раҳбари







       

(имзо)


(Ф.И.О.)



           

Ходимлар бўлими бошлиғи







         

          

(имзо)


(Ф.И.О.)



М.Ў.






         





Қоидаларга

6-ИЛОВА



Юкни тушириш, юклаш ва сақлашга қабул қилиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

Сана:



Юкни олувчи:


Юкни жўнатувчи:


Транспорт тури: (темир йўл, автотранспорт, кема)


Автотранспорт


-сон тиркама


-сон






Вагон, Кема, Контейнер (20Ф / 40Ф) №

          

      

      

         

       

        

         

         

Пломбалар сони

дона, пломба рақами


Пломба: шикаст етказилмагани

шикаст етказилгани


Товар номи


  



Ҳужжат бўйича сони


ўрам тури


Ҳақиқий сони


ўрам тури


Ортиқ чиққани сони


Кам чиққани сони


Ҳужжат бўйича умумий вазни (жами вазни) ____________ кг/тн (соф вазни) ______ кг/тн

Шикаст етказилмагани сони


Қўшимча кўрсатмалар


         

            


          

          


Божхона органи ходими:







(имзо)


(Ф.И.О.)

Омбор мудири:







(имзо)


(Ф.И.О.)

Юк қабул қилувчи-топширувчи:







(имзо)


(Ф.И.О.)

Юк олувчи ёки жўнатувчи вакили:







(имзо)


(Ф.И.О.)

Автотранспорт ҳайдовчиси:







(имзо)


(Ф.И.О.)

Шкипер:







(имзо)


(Ф.И.О.)

       





Қоидаларга

7-ИЛОВА

Юк жўнатувчининг номи:


экспорт импорт транзит юкларни юклаш учун

(кераклисининг тагига чизилади)


___-сонли топшириқнома

20___йил "___" ____________


Юк олувчининг номи, давлат:


_____-сонли омбор мудирига


Кема номи:


Жўнатиш порти:


Коносамент рақами: _________

Манзил порти:

Белгиланган пункт:


Вагонлар ва юкхатлар рақамлари


Контейнерлар ва пломбалар рақамлари


Юк номи


Ўрамлар

тури


Юк ўринлари

сони


Жами

вазни


Соф вазни


























       

       







Жами юк ўринлари сони:






       







Мансабдор шахс:






      



(Ф.И.О.)




       





Қоидаларга

8-ИЛОВА



Коносамент ________________-сон

                



(порт номи)


(фаолият тури)

Кеманинг номи:


Шкипернинг фамилияси, исми, отасининг исми:


Жўнатиш порти:


Манзил порти:


Юк жўнатувчи:


Юк олувчи:


Вагонлар ва

юкхатлар

рақамлари


Контейнер-

лар ва

пломбалар

рақамлари


Юк номи


Ўрамлар

тури


Юк

ўринлари

сони


Жами вазни


Соф вазни


   

   







    

  







    

   







ЖАМИ:



(юк ўринлари сони, сўз билан)

Юкни юк жўнатувчи кўрсатган вазнда юк ўринлари сони бўйича сифатини текширмасдан қабул қилдим.


Шкипер: _________________ сана:    20___ йил "___" ______________



Изоҳ: Манзил портида юкни қабул қилиш даврида носозликлар аниқланганда, бу ҳақда коносаментнинг орқа томонига тегишли ёзув киритилади ва шкипер, кема агенти ва юк олувчи вакили томонидан имзоланади.

Изоҳ:


      

   


       

       


       





Қоидаларга

9-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"



раҳбари


(жўнатиш порти номи)



             


(Ф.И.О.)

_____-сонли юклар рўйхати

   

Кеманинг номи:


Жойлаштириш


Т/р


Юк жўнатувчи


Юкнинг номи


юк ўрни

сони


вазни

(тонна)


контейнер

рақами


жойлашган

ўрни


топшириқнома

рақами ____






































Жами:









  

    








Мансабдор шахс:








(имзо)


(Ф.И.О.)


      





Қоидаларга

10-ИЛОВА



Тижорат далолатномаси


Ўзбекистон Республикаси

  

Порт штампи

  


_____-сон серия

рақами _______


Далолатномага илова қилинади:


        


      


          

1. Тузилган порт, кема _____________________________


2. Тузилган санаси 20___ й. "____" _______________


3. 20___ йил "____" ______________ даги ___-сонли юкхат, коносамент, багаж паттаси бўйича келган юк (багаж) текширилди.


4. Жўнаш порти _________________________________________________


5. Манзил порти _________________________________________________


6. Жўнатиш порти _______________________________________________


7. Юк жўнатувчи ________________________________________________


8. Қабул қилувчи ________________________________________________


9. Юкни юк олувчига топшириш санаси 20___ йил "___" _____________


10. Ташиш тури _________________________________________________


11. Текшириш натижалари

Маркалар,

белгилар


Юк ўрни


Ўрам тури


Юк номи


Юк вазни, кг


юк

жўнатувчи

билдириши

бўйича


транспортда

аниқлангани

бўйича


а) ҳужжат бўйича мавжуд






















б) аслида мавжуд
















в) шу жумладан, шикаст етказилгани

















12. Юкхатга, коносаментга юк жўнатувчи, кема капитани, портнинг алоҳида ва муҳим белгилари мавжуд

       

         

          

      

13. Юкни текшириш даврида аниқланган тўлиқ маълумот

          

         

          

          

14. Таралар ва ички ўрамларнинг амалдаги стандартлар ва техник шартларга мослиги

           

         

          

          

15. Тараларга шикаст етказилгани бўлганми

            

         

          

          

16. Ўғирлик аломатлари мавжудлиги (қандай)

           

         

          

           

17. Ички ўрам шикастланганлиги (қайси бирида)

          

         

          

          

18. Очилган юк ўрнига бўш, тўлдирилмаган бўшлиқ мавжудлиги. Агар мавжуд бўлса, бўшлиққа етишмаётган юк ёки унинг бир қисми жойлашиши мумкинми (қанчаси)

           

         

          

       

19. Етишмаётган ёки бузилган юкларнинг номи, нави, қандай материалдан тайёрланганлиги, сони аниқ кўрсатилиб, тўлиқ рўйхат келтирилсин

            

         

          

         

20. Юкни бераётган (топшираётган) даврда экспертиза ўтказилганлиги (экспертиза ўтказилганлиги санаси ва далолатнома рақами)

               

         

          

            

21. Юкни текширишда (очишда) иштирок этган ва далолатнома тузган шахслар имзоси:

Порт вакили



Порт омбори мудири



Кема капитани



Юк олувчи



Темир йўл станцияси, порт вакили



Ҳарбийлаштирилган қўриқчилар вакили



Транспорт милицияси ёки божхона

идораси вакили (кераксизи ўчирилсин)


        

22. Ушбу далолатнома асосий далолатномаларга қўшимча тузилди (рақами, санаси ва ким томонидан тузилганлиги кўрсатилсин).






Қоидаларга

11-ИЛОВА

      

       



____-сонли коносамент

Bill of Lading №____


____-ХАБАР-ДАЛОЛАТНОМА

STATEMENT-NOTICE №____

Юк олувчи

Consignee


Кема эгаси

Owner


Байроқ

Flag


Кема

Vessel


Юклаш порти

Port of loading


Тахлаш жойи

Storage

Тушириш порти

Port of discharge


Сана

Data



Маркаси ва рақамлари

Marks & №


Юк номи

Description of goods


Юк ўрни сони

Number of packages


Коносамент бўйича вазни

Weight by Bill of Lading


     

     




Хабар-далолатномани тузиш сабаби:

Reasons for drawing up this Statement-Notice:


Юк ўрни сони

Number of packages


Вазни

Weight


коносамент бўйича: ортиқ ёки етишмайди

Surplus or Shortage: according to Bill of Lading

ҳақиқий туширилгани

actually discharged

етишмайди/ортиқ

shortage/surplus

юк ўрни рақами

№ of packages




Юкни ёки ўрамларини сингани, шикаст етказилгани

Breakage and damage of goods or packing, careless

ёки бузилгани, нотўғри ёки эҳтиётсизлик билан

or defective packing or loading or separation,

юклангани ёки сепарация, оқиши ва ҳ.к.

leakage etc., with regard to:




Аниқланган шикастланиш ёки носозлик таснифи, сабаби ва ҳ.к. аниқ кўрсатилсин.

Describe in details the type, cause, etc. of detected damages or defects:



Имзолар

Signed by


Порт вакили

Representative of the port




Тузилган жойи ва санаси

Place & date of issue


Кема капитани

Master of the ship




Нусхалар сони

Number of copies


Божхона органи инспектори

Representative of the custom



        

       

     

       

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 17 июнь, 24-сон, 320-модда