Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.2001 й. 268-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1994 йил 14 ноябрдаги 551-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.06.2001 й.
N 268
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ “ЎЗБЕКИСТОН
ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК
КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА” 1994
ЙИЛ 14 НОЯБРДАГИ 551-СОН ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2001 йил 3 мартдаги 109-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида” 1994 йил 14 ноябрдаги 551-сон қарори 2-бандининг иккинчи ва учинчи хат бошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
“Ўзбекистон Республикасида темир йўлларни ривожлантириш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;
темир йўллардан техник фойдаланиш ва юк ҳамда йўловчилар ташиш шартлари бўйича норматив ҳужжатларнинг бажарилишини таъминлаш”.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов