Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2012 й. 192-сон "Техник жиҳатдан фойдаланишда темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисида"ги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2012 й.

N 192



"ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ФОЙДАЛАНИШДА

ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ ХАВФСИЗЛИГИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ       УМУМИЙ       ТЕХНИК

РЕГЛАМЕНТНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан, техник жиҳатдан фойдаланишда темир йўл транспорти хавфсизлигига доир ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Техник жиҳатдан фойдаланишда темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисида"ги умумий техник регламент иловага* мувофиқ тасдиқлансин ва у расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач амалга киритилсин.


2. "Ўзстандарт" агентлиги ваколатли давлат органлари билан биргаликда бир ой муддатда техник жиҳатдан фойдаланишда темир йўл транспорти хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи стандартлаштиришга доир илгари қабул қилинган норматив ҳужжатларнинг аниқ рўйхатини аниқласин, кейинчалик уларни "Техник жиҳатдан фойдаланишда темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисида"ги умумий техник регламент белгиланган тартибда амалда жорий этилган кундан бошлаб мажбурий тусдалигини бекор қилиш ва қўллашнинг ихтиёрийликка эга бўлиши чора-тадбирларини амалга оширсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари билан биргаликда аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг техник жиҳатдан фойдаланишда темир йўл транспорти хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар тўғрисида кенг хабардор қилинишини ва улар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.


4. Вазирликлар ва идоралар икки ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари У.У. Розуқулов ва Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 28-сон, 311-модда