Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.12.1991 й. ПФ-299-сон "Ўрта Осиё темир йўлининг Оролбўйи бўлимини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.12.1991 й.

N ПФ-299



ЎРТА ОСИЁ ТЕМИР ЙЎЛИНИНГ ОРОЛБЎЙИ

БЎЛИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Туркманистон темир йўли ташкил этилиши муносабати билан ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида темир йўл орқали юк ва йўловчилар ташишни бошқариш самарадорлигини таъминлаш мақсадида:


1. 1992 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўрта Осиё темир йўлининг Оролбўйи бўлими ташкил этилиб, унинг таркибига Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида жойлашган темир йўл участкалари, станциялари, разъездлари ҳамда темир йўл транспортининг бошқа корхоналари ва ташкилотлари киритилсин.


2. Ўрта Осиё темир йўли бошқармасига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ижроия комитети билан келишиб, темир йўлнинг ана шу бўлими бошқармаси идоралари манзилгоҳини, унга кирувчи корхоналар ва ташкилотлар рўйхатини, шунингдек уларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришга оид тадбирларни белгилаш топширилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 2-сон, 13-модда