Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.12.2003 й. 541-сон "Афғонистонга ўтадиган Термиз-Ғалаба темир йўл участкасига асбоб-ускуналар етказиб бериш ва уни реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш учун Европа Иттифоқи Комиссияси томонидан бериладиган грантдан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.2003 й.

N 541



"АФҒОНИСТОНГА ЎТАДИГАН ТЕРМИЗ-ҒАЛАБА

ТЕМИР ЙЎЛ УЧАСТКАСИГА АСБОБ-УСКУНАЛАР

ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА УНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЕВРОПА

ИТТИФОҚИ КОМИССИЯСИ ТОМОНИДАН

БЕРИЛАДИГАН ГРАНТДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг транспорт коммуникацияларини ривожлантириш ва Афғонистонга мурувват ва тижорат юкларини ўз вақтида етказиб бериш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Термиз-Ғалаба темир йўл участкаси инфратузилмасини тиклаш ва юқори даражада яхшилаш учун Европа Иттифоқи Комиссияси томонидан ТРАСЕКА дастури бюджети ҳисобига 2 млн евро миқдорида беғараз грант берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси грантни олувчи этиб белгилансин, компания раҳбариятига Термиз-Ғалаба темир йўл участкаси инфратузилмасини яхшилаш учун асбоб-ускуналар, материаллар ва техника етказиб бериш сифатидаги беғараз ёрдамни олиш учун барча тартиб-қоидаларни белгиланган тартибда расмийлаштириш ва Европа Иттифоқи Комиссияси билан келишиб олиш вазифаси юклансин.


3. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг раиси А.Ж.Раматовга грантни олиш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни имзолаш ваколати берилсин.


4. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси Термиз-Ғалаба темир йўл участкасини реконструкция қилиш учун беғараз ёрдам ҳисобига сотиб олинадиган асбоб-ускуналар, машиналар, механизмлар, материаллар (истеъмол товарларидан ташқари) учун божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг буюртманомаларига кўра кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик келиш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.

Кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишга жалб этилаётган хорижий мутахассислар виза берилганлиги учун консуллик йиғимлари тўлашдан озод қилинсин. Амалдаги харажатлар белгиланган тартибда ундирилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов