Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2009 й. 277-сон "Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.10.2009 й.

N 277



ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АВТОМАГИСТРАЛИ

БЎЙЛАБ ЙЎЛ ИНФРАТУЗИЛМАСИ ВА

СЕРВИСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2009-2014 йилларда Ўзбекистон миллий автомагистралини реконструкция қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 22 апрелдаги ПҚ-1103-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб ҳаракатланиш қатнашчилари учун халқаро стандартларга жавоб берадиган шарт-шароитлар яратиш, янги иш ўринлари шакллантириш, шунингдек автомагистрал ёнидаги ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон миллий автомагистрали ёнидаги мавжуд йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари уларнинг шаҳарсозлик норма ва қоидаларига мувофиқлиги юзасидан ялпи хатловдан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2010 йил 1 июлгача бўлган муддатда қўриқланадиган зонада ҳамда Ўзбекистон миллий автомагистралининг йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини жойлаштиришга мўлжалланган қўриқланадиган зонасига туташ ҳудудда жойлашган, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига жавоб бермайдиган бино ва иншоотларнинг бузиб ташланишини;

йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларига, шунингдек кўчириладиган объектлар қайта жойлаштириладиган жойларга зарур муҳандислик коммуникацияларини объектлар қурилишидан олдин ўтказиш чора-тадбирлари кўрилишини;

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда - Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари қуриш учун ер участкалари ажратиш бўйича Низом талабларига қатъий ва сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини, шунингдек қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан белгиланган тартибда тизимли назорат амалга оширилишини таъминласин.


9. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 43-сон, 458-модда.