Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.1999 й. 83-сон "Автомобиль йўлларини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.02.1999 й.

N 83




АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик қилишнинг муҳимлигини эътиборга олиб, Йўл секторида институционал ислоҳотларни амалга ошириш ва автомобиль йўлларининг энг устувор участкаларини  реконструкция қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Осиё тараққиёт банки Директорлар Кенгашининг Ўзбекистон Республикасига:

"Автомобиль йўлларини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш учун ўзгарувчан процент ставкаси ва тўрт йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда узиш муддати 24 йил бўлган 50 млн АҚШ доллари суммасида  қарз берилиши;

институционал таркибий ўзгартиришларни қўллаб-қувватлаш ва йўл секторида ислоҳотларни амалга ошириш учун 1 млн АҚШ доллари суммасида грант асосида техник ёрдам  кўрсатилишини маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, қарз маблағларини, фоизлар ва улар бўйича воситачилик ҳақларини узиш Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қарзни узиш жадвали 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Молия вазири Ўзбекистон Республикаси номидан Қарз битимини имзолашга вакил қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қарз битими имзолангандан сўнг икки ҳафта муддатда тегишли юридик хулосани ишлаб чиқсин ва уни Осиё тараққиёт банкига тақдим этсин.


6. "Автомобиль йўлларини реконструкция қилиш" лойиҳаси учун асбоб-ускуналар, материаллар харид қилиш, ишлар бажариш ва  хизматлар кўрсатиш юзасидан  танлов савдоларини ўтказиш тендер комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Йўл хўжалиги кенгаши (Р.Р. Юнусов) "Автомобиль йўлларини  реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга оширишда Осиё тараққиёт банки экспертлари билан биргаликда молиялаштириш доирасида республика иқтисодиёти учун энг муҳим бўлган Каттақўрғон-Навоий-Бухоро-Олот божхона пости  автойўллари  участкаларини реконструкция қилишни назарда тутсин.


8. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Қарз битими ва Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ лойиҳа маблағлари ҳисобига  сотиб олинадиган товарлар,  ишлар ёки хизматлар бож тўловлари тўлашдан озод қилинади (божхонада расмийлаштирилиши учун ундириладиган божхона йиғимлари бундан мустасно);

Қарз битими ва Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ маҳаллий харажатларни қоплаш учун ажратилган қарз маблағлари  сотиб олинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар солиқ тўловларидан озод қилинади.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Йўл хўжалиги кенгашининг  буюртманомасига кўра лойиҳани тайёрлаш ва уни амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визаларини расмийлаштириш масалаларини, консуллик йиғимлари ундирмасдан, белгиланган тартибда кўриб чиқсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл хўжалиги кенгашининг буюртманомасига кўра лойиҳани ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларнинг визаларини рўйхатдан ўтказиш, муддатини узайтириш, уларни Ўзбекистон Республикасида яшаш жойларида рўйхатдан ўтказиш  давлат пошлиналари ундирмасдан амалга оширилишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси  Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



*) 1-илова берилмайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 25 февралдаги

83-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Автомобиль йўлларини реконструкция қилиш"

лойиҳаси учун асбоб-ускуналар, материаллар

харид қилиш, ишлар бажариш ва хизматлар

кўрсатиш юзасидан танлов савдоларини

ўтказиш тендер комиссияси

ТАРКИБИ*

          

1.

Юнусов Р.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, раҳбар


2.

Хўжаев Б.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси  Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари, раҳбар ўринбосари


3.

Баҳромов А.У.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг Ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш дастурлари бўлими бошлиғи


4.

Хўжаев Б.А.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


5.

Ражабов В.Й.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг ўринбосари


6.

Иброҳимов Ш.Ғ.

-

Молия вазирининг ўринбосари


7.

Хамудханов М.М.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш Департаменти бўлими бошлиғининг ўринбосари


8.

Лавозими бўйича

-

Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи раҳбари, масъул котиб


*) Белгилаб қўйилсинки, тендер комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган ҳолларда унинг таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади.