Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.1996 й. 450-сон "2000 йилгача бўлган даврда республиканинг магистрал автомобиль йўлларида автосервис инфраструктурасини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.1996 й.

N 450



2000 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН

ДАВРДА РЕСПУБЛИКАНИНГ МАГИСТРАЛ

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДА АВТОСЕРВИС

ИНФРАСТРУКТУРАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Йўл ҳаракати қатнашчиларига хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш ва республиканинг магистрал автомобиль йўлларида автосервиснинг замонавий халқаро талабларга жавоб берадиган комплекс инфраструктурасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2010 йилгача Ўзбекистон Республикасининг автомобиль йўлларини ривожлантириш Бош схемасига мувофиқ "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган 2000 йилгача бўлган даврда республиканинг магистрал автомобиль йўлларида автосервис инфраструктурасини ривожлантириш дастури 1-3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзавтосаноат" уюшмаси, "Ўзавтотранс" корпорацияси, "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари автосервис комплекс пунктлари қурилишининг буюртмачилари этиб белгилансин.

"Ўзавтосаноат" уюшмасига "Ўзавтосаноатсервис" компаниясини ташкил этиш, унга автосервис комплекс пунктларини қуриш бўйича буюртмачи ва ундан фойдаланиш функциясини юклаш тавсия қилинсин.


3. "Ўзавтосаноат" уюшмаси, "Ўзавтотранс" корпорацияси, "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси ва "Ўзбектуризм" миллий компанияси автосервис комплекс пунктларини 1-иловага мувофиқ ўз вақтида фойдаланишга топширишни таъминлаш мақсадида:

бир ой муддатда "Ўзинвестлойиҳа" компаниясини жалб қилган ҳолда 1997 йилда фойдаланишга топшириладиган ушбу комллекслар қурилишининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқсинлар;

уч ой муддатда республика машинасозлик корхоналари қувватларидан энг кўп даражада фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда автосервис комплекс пунктлари учун технологик асбоб-ускуналар олиш масаласини ишлаб чиқсинлар.


4. Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси бир ой муддатда автосервис комплекс пункти намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан тендер ўтказсин.

Тендер натижалари бўйича автосервис комплекс пунктларини лойиҳалаш бўйича бош лойиҳаловчи белгилансин.


5. "Ўзавтосаноат" уюшмаси, "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси, "Ўзавтотранс" корпорацияси ва "Ўзбектуризм" миллий компаниясига, истисно тариқасида, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёр бўлгунга қадар комплекс пунктлар қурилишини ишчи чизмалар бўйича амалга оширишга рухсат берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, автосервис комплекс пунктлари қурилиши, 1998 йилдан бошлаб, асосан тендер асосида амалга оширилиши керак.


6. "Асака" банки ва бошқа тижорат банклари автосервис комплекс пунктлари қурилиши техник-иқтисодий асосланишини кўриб чиқиш натижалари бўйича уларни лойиҳалаш ва қуриш учун белгиланган тартибда кредит билан таъминласинлар. Шу мақсадларда буюртмачилар банклар билан биргаликда кейинчалик биргаликда фойдаланиш шартларида хорижий инвестицияларни, юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб этишни ҳисобга олган ҳолда маблағ билан таъминлаш манбаларини белгиласинлар.


7. "Ўзавтойўл" концерни Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда магистрал автомобиль йўллари зонасида хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари билан биргаликда ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш шартларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин.


8. Бизнес-фонд ва "Мадад" агентлиги автосервис комплекс пунктлари ва бошқа пунктлари қурилиши (реконструкцияси) юзасидан буюртмачиларни Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 9 июлдаги 240-сон қарорида назарда тутилган шартларда ва тартибда зарур асбоб-ускуналар ва кредитлар билан таъминлашни назарда тутсинлар.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

мазкур қарорда назарда тутилган автосервис комплекс пунктлари ва бошқа пунктлари қурилиши учун ер участкалари ўз вақтида ажратилишини таъминласинлар;

автосервис комплекс пунктлари қурилишида ва биринчи навбатда, қўйилган маблағларни кейинчалик комплекс пунктнинг устав фондига улуш сифатида расмийлаштирган ҳолда, майдондан ташқари муҳандислик коммуникациялари қурилишида улушли қатнашсинлар;

жойлардаги кредит муассасалари билан биргаликда хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари базасида мазкур қарорга 3-иловага мувофиқ автосервис пунктлари ташкил этиш учун уларнинг эгаларига маблағлар ажратилишини таъминласинлар.


10. Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда автосервис комплекс пунктларини қуриш ҳуқуқини беришга пудрат савдолари ташкил этилиши ва ўтказилишида ёрдам кўрсатсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 19 декабрдаги

450-сон қарорига

1-ИЛОВА



1997-2000 йилларда автосервис комплекс

пунктлари қурилиши юзасидан

ТОПШИРИҚ

Автосервис

комплексларининг

номи ва уларнинг

жойлашиши


Ишга

тушириш

муддати,

йил


Амалдаги

нархларда

умумий

қиймати

(млн. сўм)


Буюртмачи


Маблағ

билан таъминлаш

манбаи


Бош

пудратчи


1


2

3

4

5

6

1997 ЙИЛ

Андижон вилояти

А-373 ва 4Р137 йўлларининг Хўжаобод шаҳрига киришдаги кесишган жойида


1997

157

"Ўзавтосаноат" Вилоят ҳокимлиги

банк кредити

"Ўздеҳқончиликқурилиш"

БУХОРО ВИЛОЯТИ

А-380 Бухоро шаҳар бўлажак халқа йўлининг 545-километридаги М37 ва А-380 йўллари кесишган жойда


1997

127,5

"Ўзбектуризм" Вилоят ҳокимлиги

ўз маблағларн

"Ўзбектурқурилиш"

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

Катта Ўзбекистон тракти ва М39 йўллари кесишган жойда, Тошкент-Самарқанд, Жиззах-Фарғона йўллари ажралишида


1997

142

"Ўзавтосаноат" Вилоят ҳокимлиги

банк кредити

"Ўздеҳқончиликқурилиш"

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

А-380 ва А-378 йўлларининг Қарши шаҳри яқинида кссишган жойида


1997

142

"Ўзавтосаноат" Вилоят ҳокимлиги

банк кредити

"

"Ўздеҳқончиликқурилиш

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

М37 йўлида "Сардоба" ёдгорлиги яқинида

1997

112,2

"Ўзбектуризм" Вилоят ҳокимлиги


ўз маблағлари


Навоий қурилиш бошқармаси

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

Пунган шаҳарчаси яқинида 4Р122 ва А-373 йўлларининг кесишган жойида


1997

157

"Ўзавтосаноат" Вилоят ҳокимлиги

банк кредити


"Ўздеҳқончиликқурилиш"

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

4Р45 ва М39 йўлларининг Самарқанд шаҳрига киришдаги кесишган жойида


1997

127,5

"Ўзбектуризм" Вилоят ҳокимлиги

ўз маблағлари

"Ўзбектурқурилиш"

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

М39 йўлидаги "Роҳат" кафеси ҳамда Сирдарё дарёси кўприги ёнида


1997

157

"Ўзавтосаноат" Вилоят ҳокимлиги

банк кредити


"Ўздеҳқончиликқурилиш"

М34 ва 4Р29 йўлларининг Гулистон шаҳрига киришдаги кесишган жойида


1997

137

"Ўздавнефтмаҳсулот" Вилоят ҳокимлиги

банк кредити

тендер бўйича

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

4Р102 ва М39 йўллари кссишган жойда

1997

153

"Ўздавнефтмаҳсулот" Вилоят ҳокимлиги


банк кредити


"Ўзсувқурилиш"

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

М39 автойўлида Дендропарк қаршисида

1997

142

"Ўзавтосаноат" Вилоят ҳокимлиги


банк кредити

"Ўздеҳқончиликқурилиш"

М39 автойўлида Зангиота туманида


1997

114,2

"Ўзбектуризм" Вилоят ҳокимлиги


ўз маблағлари

"Ўзбектурқурилиш"

Тошкент-Ўш (А-373 ва 4Р2) йўли кесишган жойда Олмалиқ-Ангрен йўллари ажралишида


1997

142

"Ўзавтосаноат" Вилоят ҳокимлиги

банк кредити

"Ўздеҳқончиликқурилиш"

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

4Р 127 ва А-373 йўлла-

рининг Езёвон туманидаги

кесишган жойида

1997


170,3


"Ўзавтосаноат"

Вилоят ҳокимлиги

банк кредити


"Ўздеҳқончиликқурилиш"

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

А-380 ва 4Р173 йўллари кесишган жойда Бухоро -Нукус йўлининг 280-километрида


1997


127,5


"Ўздавнефтмаҳсулот"

Вилоят ҳокимлиги


банк кредити


"Ўзсувқурилиш"


1998 ЙИЛ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Хўжайли шаҳрига киришда, 4Р173 Нукус- Қўнғирот-Мўйноқ автойўлининг 24-километрида


1998



65



"Ўзавтотранс" Вазирлар Кенгаши



ўз маблағлари



"Ўзавтотранс"



АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

4Р131 ва 4Р132 йўллари кесишган жойда, Куйганёр шаҳарчаси

1998


172,7


"Ўзавтосаноат"

Вилоят ҳокимлиги

банк кредити


тендер бўйича


ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

М39 автойўлида, Самарқанд дарвозаси (Темур дарвозаси)

1998


160


"Ўзавтосаноат"

Вилоят ҳокимлиги


банк кредити


тендер бўйича


ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

Шаҳрисабз шаҳрига киришда М39 автойўлининг 1165-километрида


1998

80

"Ўзавтотранс" Вилоят ҳокимлиги

ўз маблағлари

"Ўзавтотранс"

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

4РП2 ва 4Р121 йўлларининг Чуст шаҳрига киришда кесишган жойида


1998

156,2

"Ўзавтосаноат" Вилоят ҳокимлиги

банк кредити

тендер бўйича

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

М37 йўлида, Қаттақўрғон шаҳри


1998

117,3

"Ўзбектуризм" Вилоят ҳокимлиги


ўз маблағлари

"Ўзбектурқурилиш"

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

4Р10 ва 4Р12 йўлларининг Чорвоқ шаҳрига киришда кесишган жойида


1998

172,7

"Ўзавтосаноат" Вилоят ҳокимлиги

банк кредити

тендер бўйича

1999 ЙИЛ

БУХОРО ВИЛОЯТИ

М37 йўлининг Бухоро-Чоржўй йўналишида, Қоракўл шаҳри


1999

127,5

"Ўздавнефтмаҳсулот" Вилоят ҳокимлиги

банк кредити

тендер бўйича

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

4Р49 ва 4Р34 йўлларининг Зомин шаҳрига киришда кесишган жойида


1999

163,3

"Ўзавтосаноат" Вилоят ҳокимлиги

банк кредити

тендер бўйича

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

4Р89 йўлида, Толимаржон шаҳри, Туркманистон билан чегарада


1999

137,7

"Ўздавнефтмаҳсулот" Вилоят ҳокимлиги

банк кредити

тендер бўйича

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

М41, 4РЮ6 ва 4Қ587 йўлларининг Денов шаҳрига киришда кесишган жойида


1999

153

"Ўздавнефтмаҳсулот" Вилоят ҳокимлиги

банк кредити

тендер бўйича

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

4Р20 ва 4Р25 йўлларининг Бўка шаҳридан чиқишда кесишган жойида


1999


163,3


"Ўзавтосаноат"

Вилоят ҳокимлиги

банк кредити


тендер бўйича


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

4Р144 йўлида, Фарғона

шаҳридан чиқишда


1999


180,6


"Ўзавтосаноат"

Вилоят ҳокимлиги


банк кредити


тендер бўйича


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Урганч-Хива автомагистралида, Хива шаҳрига киришда

1999



80



"Ўзавтотранс"

Вилоят ҳокимлиги


ўз маблағлари



"Ўзавтотранс"



2000 ЙИЛ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

4Р173 ва 4Р189 йўлларининг

Қўнғирот шаҳридан

чиқишда кесишган жойида


2000


178,5


"Ўздавнефтмаҳсулот" Вазирлар Кенгаши


банк кредити


тендер бўйича


ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

М39 йўлида Тахтақарача довони ортида

1148-километрда, мавжуд

техник хизмат кўрсатиш

станцияси ёнида


2000


137,7


"Ўздавнефтмаҳсулот"

Вилоят ҳокимлиги


банк кредити


тендер бўйича


НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

А-379 ва 4Р57 йўлларининг Зарафшон шаҳридан чиқишда кесишган жойида, А-379 йўлининг 217-километрида


2000


141


"Ўздавнефтмаҳсулот"

Вилоят ҳокимлиги


банк кредити


тендер бўйича


НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

4Р111 йўлида Наманган шаҳрига киришда

2000

140

"Ўзавтотранс" Вилоят ҳокимлиги


ўз маблағлари

"Ўзавтотранс"

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

М37 ва 4Р49 йўллари кесишган жойда

2000

127,5

"Ўзбектуризм" Вилоят ҳокимлиги


ўз маблағлари

тендер бўйича

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

А-376, 4Р26 йўлларининг Бекобод шаҳрига киришда кесишган жойида


2000

170,4

"Ўзавтосаноат" Вилоят ҳокимлиги

банк кредити

тендер бўйича

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

4Р158 ва 4Р165 йўлларининг Урганч шаҳридан чиқишда кесишган жойида


2000

127.5

"Ўзбсктуризм" Вилоят ҳокимлиги

банк кредити

тендер бўйича

Капитал қўйилмалар  ҳаммаси



5060,1




шу жумладан:







- ўз маблағлари ҳисобидан



1091,2




- банк кредитлари ҳисобидан



3968,9




Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 19 декабрдаги

450-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбектуризм" компанияси буюртмаси бўйича

автосервис объектлари мажмуига эга бўлган

туристик объектларни қуриш ва

реконструкция қилиш

ТОПШИРИҒИ

Т/р

Объектларнинг номи


Бошланиш ва тугалланиш йили


Қуввати


1.

Жиззахдаги "Сангзор" кемпингини реконструкция қилиш


1997

135 ўринли

2.

Шаҳрисабз шаҳридаги "Шаҳрисабз" меҳмонхонаси ёнида техник хизмат кўрсатиш пункти қурилиши


1996 1997

10 та автомобилга

3.

Бухоро вилоятининг "Цветуший" шаҳарчасида автомобиль тўхташ жойи, техник хизмат кўрсатиш пункти бўлган автокемпинг қурилиши


1997 1998

40 ўринли

4.

"Урганч" турбазасини автомобиль тўхташ жойи, автоёнилғи қуйиш ва техник хизмат кўрсатиш пунктига эга бўлган автокемпинг этиб реконструкция қилиш


1996 1997

60 ўринли

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 19 декабрдаги

450-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига

хусусийлаштирилган автоёнилғи қуйиш шохобчалари

негизида автосервис пунктларини ташкил этиш бўйича

ТОПШИРИҚ


сурат - сони

махраж - амалдаги нархларда

умумий қиймати (млн. сўм)

1997-2000

йилларда

ҳаммаси


Шу жумладан:


1997 йилда


1998 йилда


1999 йилда


2000 йилда


1


2

3

4

5

6

Республика бўйича

ҳаммаси:


146

149,7

16

15,5

38

39,4

48

49,8

44

45

шу жумладан:







Қорақалпоғистон

Республикаси


24

26,5

2

2,2

6

6,5

9

10

4

7,8

Вазирлар Кенгаши







ҳокимликлар:







Андижон

8

7,6


2

1,9

2

1,9

2

1,9

2

1,9

Бухоро

8

8


1

1

2

2

3

3

2

2

Жиззах

8

8,9


1

1,1

2

2,2

2

2,3

3

3,3

Қашқадарё

12

13,4


1

1

3

3,4

4

4,5

4

4,5

Навоий

2

2,2


-

1

1,1

1

1,1

-

Наманган

9

8,3


1

0,9

2

1,9

3

2,7

3

2,8

Самарқанд

17

17,2


2

2

5

5

5

5,1

5

5,1

Сурхондарё

9

10,1


1

1,1

2

2,3

3

3,3

3

3,4

Сирдарё

1

1,1


-

1

1,1

-

-

Тошкент

11

10,1


1

0,9

2

1,9

4

3,6

4

3,7

Фарғона

24

21,2


2

0,9

6

5,6

8

7,2

8

7,5

Хоразм

10

10


1

1

3

3

3

3

3

3

Тошкент шаҳри

3

4,7


1

1,5

1

1,5

1

1,7

-

-