Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирининг 19.01.2013 й. 10-сон "ЎзДЭУ авто" АЖда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг жисмоний шахслар ўртасидаги олди-сотди қилишда уларни комиссион баҳолаш қоидаларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.02.2013 й. 529-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.02.2013 й.

N 529-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

19.01.2013 й.

N 10


БУЙРУҒИ



"ЎзДЭУ авто" АЖда ишлаб чиқарилган

автомобилларнинг жисмоний шахслар ўртасидаги

олди-сотди қилишда уларни комиссион баҳолаш

қоидаларини ўз кучини йўқотган деб

ҳисоблаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 11 августдаги 180-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "ЎзДЭУ авто" АЖ маҳсулотини экспорт қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 17 июндаги 302-сон қарорини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 33-сон, 317-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. "Ўзбексавдо" АК ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан 1998 йил 10 ноябрда 05-1/18-180, 24/8-1772-сон билан тасдиқланган "ЎзДЭУ авто" АЖда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг жисмоний шахслар ўртасидаги олди-сотди қилишда уларни комиссион баҳолаш қоидалари" (рўйхат рақами 529, 1998 йил 11 ноябрь) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                                Б. Матлюбов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 февраль, 6-сон, 80-модда