Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2008 й. 211-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2008 й.

N 211



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "АВТОМОТОТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИ УЧУН РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ДАВЛАТ

РАҚАМИ БЕЛГИЛАРИНИНГ ЯНГИ НАМУНАЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2007 ЙИЛ 27 ИЮНДАГИ 131-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари) учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини босқичма-босқич жорий этиш муддатларини узайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари) учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини тайёрлаш учун сарфлаш материалларини сотиб олишни молиялаштириш 2008 йил учун Ички ишлар вазирлигига назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б.А. Матлюбов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш.Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 18 сентябрдаги

211-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш

давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий

этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 27 июндаги

131-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 2-бандда:

иккинчи хатбошида "2007" ва "2008" рақамлари тегишли равишда "2008" ва "2009" рақамлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошида "2008" рақамлари "2009" рақамлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошида "2007" рақамлари "2008" рақамлари билан алмаштирилсин.


2. 6-бандга "ташкил этиш учун" сўзларидан кейин "технологик асбоб-ускуналар харид қилишга 333990,0 евро эквивалентида" сўзлари қўшилсин.


3. 7-банднинг учинчи хатбошида "2007" рақамлари "2008" рақамлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 37-38-сон, 381-модда.