Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2007 й. 196-сон "Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш қоидаларига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2007 й.

N 196



АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ, ҚАЙТА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ВА УЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ОЛИБ БОРИШ,

МИЛЛИЙ ДАВЛАТ РАҚАМИ БЕЛГИЛАРИНИ БЕРИШ

ВА УЛАРНИ АЛМАШТИРИШ ҚОИДАЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситалари

учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги

намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"

2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори)


Мазкур Қарор ЎзР ВМ 31.08.2017 й. 683-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш қоидалари V бўлимининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган давлат рақами белгилари таъмирланмайди. Яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган, шунингдек йўқолган давлат рақами белгилари ва қайд этиш гувоҳномалари ўрнига янгилари транспорт воситаси эгасининг аризасига асосан тегишли тўловлар ундирилгандан ва рақамли агрегатлар текширилгандан сўнг берилади. Йўқолган қайд этиш гувоҳномаси (техпаспорт) ўрнига янгиси ҳисоб карточкасидаги маълумотлар асосида тўлдирилади ҳамда гувоҳноманинг "Алоҳида белгилар" бўлимига "Такрорий" деган белги қўйилади.

Яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган давлат рақами белгилари ўрнига транспорт воситаси эгасининг аризасига асосан уларнинг дубликати берилиши мумкин. Дубликатлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ҳудудий органларининг буюртманомаси асосида тайёрланади. Дубликат олингунгача бўлган даврга йиғим ундирилмасдан илгари фойдаланилган яроқли давлат рақами белгилари берилади".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 37-38-сон, 387-модда.