Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.1997 й. 256-сон "Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.05.1997 й.

N 256



АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ, ҚАЙТА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ВА УЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ОЛИБ БОРИШ,

МИЛЛИЙ ДАВЛАТ РАҚАМИ БЕЛГИЛАРИНИ БЕРИШ

ВА УЛАРНИ АЛМАШТИРИШ ИШЛАРИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ҲАҚИДА


[Кўчирма]


Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш қоидалари 1-иловага мувофиқ;

Автомототранспорт воситаларига бериладиган миллий давлат рақами белгиларининг ҳудудий код рақамлари тақсимоти 2-иловага мувофиқ;

Оммавий ва мулкдорлар тасарруфидаги автомототранспорт воситаларига бериладиган миллий давлат рақами белгилари 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон чет эл ваколатхоналари, халқаро ва хорижий ташкилотлар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг автомототранспорт воситаларига бериладиган махсус давлат рақами белгилари 4-иловага мувофиқ;

Рўйхатга олинган ва халқаро автомобиль ҳаракатида қатнашувчи транспорт воситаларининг фарқловчи белгиси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Маҳфий.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Алматов)га:

республика Давлат стандарти талабларига жавоб берадиган миллий давлат рақами белгилари, қайд этиш гувоҳномаларини тайёрлашга буюртма бериш, таъминлаш ва уларни серия рақамлари бўйича жойларга тақсимлаш;

1998 йилнинг охирига қадар автомототранспорт воситаларини марказлашган тартибда ҳисобга олиш (компьютер ва бошқа техник жиҳозлар асосида), уни шакллантириш учун мажбурий маълумотномалар рўйхатини тузиш;

автомототранспорт воситалари билан савдо қилувчи корхона, фирма ва бошқа ташкилотларни ягона намунадаги ҳисоб маълумотномалари билан таъминлаш;

миллий давлат рақами белгиларини қайд эти шва излаб топишни компьютерлаштириш дастурини жорий этиш юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Гуськова) 1997 йил бюджетида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан автомототранспорт воситаларини марказлашган тартибда ҳисобга олиш, мажбурий маълумотлар тузишда фойдаланиш учун республика Давлат автомобиль назоратига 28 та компьютер сотиб олишга керакли маблағ ажратсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Транспорт ва алоқа бўлимига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                         Ў. Султонов