Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.1994 й. 491-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автотранспорт воситаларини ҳарид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида" 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорига ўзгартиртиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.1994 й.

N 491



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "АВТОТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИ ҲАРИД ҚИЛИШ-СОТИШ, АЛМАШТИРИШ

ВА ҲАДЯ ЭТИШ БИТИМЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА" 1991 ЙИЛ 16 СЕНТЯБРДАГИ

233-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автотранспорт воситаларини ҳарид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисиида" 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 йил 9-сон 30 модда)га қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"3. Белгилаб қўйилсинки, Автотранспорт воситаларини ҳарид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш шартномаларини тастиқлаганлик учун нотариал идоралари томонидан ундириладиган пошлинаси суммасининг 80 фоизи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати автотранспорт воситаларини қайта рўйҳатга олганликлари учун ундириладиган сумманинг 85 фоизи маҳалий бюджетларга ўтқизилади. Қолган 20 ва 15 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг адлия ва суд муассаларини ривожлантириш фондининг ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХ бош бошқармасининг ҳисоб-китоб счетларига ўтқизилади.

4. Юридик ва жисмоний шаҳслар томонидан автотранспорт ишлаб чиқарувчи корхоналардан, уларнинг вакилларидан, воситачи (дистрибьютор) ташкилотлардан, шунингдек, ким ошди савдоларидан сотиб олинган автомототранспортни рўйхатга олиш давлат нотариал идорасида харид қилиш-сотиш шартномасини тасдиқламасдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида амалга оширилади.

2 банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                          А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., 9-сон, 46-модда