Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.1992 й. 399-ф-сон фармойиши

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН. РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

27.10.1992 й.

N 399-ф



Шартномавий нархларга ўтиш ва номер белгилари, ҳайдовчилик гувоҳномалари тайёрлаш, сотиб олиш, расмийлаштириш ҳамда автомототранспорт воситаларининг ва бошқа тегишли ҳужжатларини бериш харажатларини кўпайиши муносабати билан имтиҳонлар қабул қилиш, ҳисобот бланкалари ва номер белгиларини бериш, автомототранспорт воситаларини ҳисобга олиш, қайта ҳисобга олиш, техник кўрикдан ўтказиш учун олинадиган тўловлар ставкасини белгилаш ҳуқуқи Республика Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ички ишлар вазирлигига берилсин.

Тўловлардан тушган маблағнинг 10 фоизи Давлат автомобиль назорати органлари ихтиёрида қолдирилсин ва уларнинг рўйхатга олиш жойларини техник жиҳозлашга ҳамда ривожлантиришга йўналтирилсин.



Вазирлар Маҳкамаси

Раисининг биринчи ўринбосари                                            И. Жўрабеков