Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.1991 й. 233-сон "Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.09.1991 й.

N 233



АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ХАРИД ҚИЛИШ-СОТИШ, АЛМАШТИРИШ

ВА ҲАДЯ ЭТИШ БИТИМЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДА


Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Белгилаб қўйилсинки:

автотранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини тасдиқлаганлик учун нотариал идоралар томонидан ундириладиган давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

82 фоизи - туманлар ва шаҳарлар бюджетларига, 8 фоизи - бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга, 10 фоизи - маблағларни адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида жамлаш йўли билан давлат нотариал идораларини ва нотариал архивларни маблағ билан таъминлашга йўналтирилади;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун ундириладиган сумманинг 92 фоизи туманлар ва шаҳарлар бюджетларига, қолган 8 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлигига 62 тадан иборат қўшимча давлат нотариуслари ва уларни сақлаш учун тегишли бюджет маблағлари ажратсин.


6. Автомототранспорт воситаларининг қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун пошлина суммасининг ва тўловларнинг тўлиқ келиб тушишини назорат қилиш республика солиқ органлари томонидан амалга оширилади.



Ўзбекистон Республикаси Вице-Президенти                     Ш. Мирсаидов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 9, 30-модда.