Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2001 й. 245-сон "Автомобиль транспорти соҳасида бошқарувнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2001 й.

N 245



АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ СОҲАСИДА

БОШҚАРУВНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль транспорти соҳасида монополиядан чиқариш ва бошқарувни такомиллаштириш тўғрисида" 2001 йил 4 июндаги ПФ-2871-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек республика ва ҳудудий даражаларда автомобиль транспортини бошқаришнинг самарали ташкилий тузилмасини барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон автомобиль транспорти ("Ўзавтотранс") давлат-акционерлик корпорациясини тугатиш бўйича 1-иловага* мувофиқ таркибда комиссия ташкил этилсин.


Тугатиш комиссияси белгиланган тартибда икки ой муддатда "Ўзавтотранс" корпорациясини тугатиш чора-тадбирларини амалга оширсин, корпорация, шунингдек унинг таркибига кирувчи бўлинмалар балансидаги давлат мулкини хатловдан ўтказсин ва ундан бундан буён самарали фойдаланиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига таклифлар киритсин.


2. Тугатилаётган "Ўзавтотранс" корпорациясига кирган бирлашмалар ва компаниялар муассисларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг:

"Ўзтрансхизмати" давлат-акциядорлик бирлашмаси, "Ўзтранстараққиёт" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзавтоходим" давлат-акциядорлик бирлашмасини тугатиш, улар таркибига кирган корхоналар ва ташкилотларни автомобилда юк ва йўловчилар ташиш ҳудудий уюшмаларига бериш;

"Тошвилоятйўловчитранс" давлат-акциядорлик компанияси ва "Тошвилоятюктранс" давлат-акциядорлик компаниясини "Тошвилтранс" автомобилда юк ва йўловчилар ташиш ҳудудий уюшмасига айлантириш;

"Ўзвилоятларароавтотранс" республика давлат-акциядорлик бирлашмаси, "Ўзтранссаноат" республика уюшмаси, "Йўловчи" суғурта компанияси, "BK INTRANS" очиқ акциядорлик жамиятининг Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан ўзаро ҳамкорлик қилувчи мустақил хўжалик юритувчи субъектлар сифатида фаолият кўрсатиши тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


3. "Хоразмдарёфлот" бошқармаси тугатилсин, унга қарашли ташкилотлар Хоразм вилояти автомобилда юк ва йўловчилар ташиш ҳудудий уюшмаси таркибига берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Хоразмдарёфлот" бошқармасини тугатиш чора-тадбирларини белгиланган тартибда икки ой муддатда амалга оширсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги дарё йўлларининг Хўжайли ва Чалиш техник участкаларини маблағ билан таъминлашни республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти маҳаллий бюджетларидан маблағ билан таъминлашга ўтказсин.


4. Қуйидагилар:

автомобиль ва дарё транспортини бошқаришнинг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

республика бирлашмалари ва уюшмалари, автомобилда юк ва йўловчилар ташиш ҳудудий уюшмлари таркибига берилаётган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 3-иловага* мувофиқ;

автомобилда юк ва йўловчилар ташиш ҳудудий уюшмаси бошқаруви ижро этувчи аппаратининг намунавий тузилмаси 4-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


5. Тугатиш комиссияси белгиланган тартибда:

"Автотранспорт Узбекистана" журнали, "Ўзбекистон автомобилчиси" газетаси таҳририятларини ва автомобиль транспортида хизматларни сертификатлаш республика марказини Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ихтиёрига;

тугатилаётган "Ўзавтотранс" корпорациясининг 5-иловага* мувофиқ ўқув муассасаларини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ихтиёрига берсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси 2001 йил 1 августгача бўлган муддатда илгари "Ўзавтотранс" корпорацияси тизимига кирган автомобиль транспорти акциядорлик жамиятларидаги акциялар пакетларининг давлат улушини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчиларни танлов асосида тайинласин.


8. Махфий.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси 2001 йил 1 августгача бўлган муддатда ҳудудий давлат-акциядорлик концернлари ва бирлашмаларини автомобилда юк ва йўловчилар ташиш ҳудудий уюшмаларига айлантириш чора-тадбирларини белгиланган тартибда амалга оширсинлар.


10. "Ўзавтотранс" давлат-акционерлик корпорациясини тугатиш бўйича махсус комиссия бозор нормалари ва мақсадга мувофиқликдан келиб чиқиб, лицензияланадиган фаолият турлари рўйхати ва лицензиялаш тартибини, автомобилда юк ва йўловчилар ташишга қўйиладиган лицензия шартлари ва талабларини, уларни янада эркинлаштиришни назарда тутган ҳолда, қайта кўриб чиқишга доир таклифларни бир ой муддатда кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда:

мулкчилик шаклларидан қатъи назар барча автомобилда юк ва йўловчилар ташувчилар томонидан белгиланган лицензия шартлари ва талабларига риоя этилиши устидан назорат қилиш механизмини назарда тутувчи Автомобилда юк ва йўловчилар ташишни назорат қилиш тартибини икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда божхона постларида назорат қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш ва республикага кириб келаётган автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини, йўл қўйиладиган оғирлик ва габарит параметрлари, халқаро юк ва йўловчилар ташишни амалга оширишда Европа битими (ЕСТР) талабларига мувофиқ уларда назорат приборлари (тахографлар) мавжудлигини инспекциядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги таклифларни икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


12. Илгари "Ўзавтотранс" корпорациясига кирган ҳамда "Ўзавтотранс" корпорацияси кафиллиги остида "Асака" банкидан олинган кредитлар бўйича қарздор бўлган автотранспорт корхоналари ва ташкилотлари кафиллик шартномаларини кредитларни таъминлашнинг бошқа турларига - гаров, кафолат ва учинчи шахсларнинг кафиллигига бир ой муддатда белгиланган тартибда қайта расмийлаштирсинлар.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан биргаликда Халқаро тиклаш ва тараққиёт банкининг № UZ 4547 қарз битими бўйича "Ўзтранссаноат" республика уюшмасини тугатилаётган "Ўзавтотранс" корпорацияси ўрнига субқарз олувчи этиб белгилаш масаласини Халқаро тиклаш ва тараққиёт банки билан ишлаб чиқсин.


14. Тугатиш комиссияси Тошкент шаҳар, академик Я.Ғуломов кўчасидаги 39а уйдаги бинони ва бошқа мол-мулкни белгиланган тартибда "Ўзавтотранс" балансидан Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги балансига берсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон автомобиль транспорти ("Ўзавтотранс") давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари" тўғрисидаги 1993 йил 12 январдаги 21-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов



*) 1, 3-8-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 5 июндаги

245-сон қарорига

2-ИЛОВА



АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИНИ

БОШҚАРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ


РЕСПУБЛИКА ДАРАЖАСИДА


Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги












Агентликнинг ҳудудий бўлимлари








Автомобиль транспортида хизматларни сертификатлаш республика маркази


"Ўзвилоятлараро-автотранс" ДАБ







"Автотранспорт Узбекистана" журнали таҳририяти








"Ўзбекистон автомобилчиси" газетаси таҳририяти


"ВК INTRANS" ОАЖ

а

а

ҲУДУДИЙ ДАРАЖАДА


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


а

а

а а

а

а

а






"Қорақалпоғтранс" автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси


"Андижонтранс" автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси







"Бухоротранс" автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси


"Жиззахтранс" автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси







"Қашқадарётранс" автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси








"Намангантранс" автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси


"Самарқандтранс" автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси







"Сирдарётранс" автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси


Сурхондарётранс" автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси







"Тошвилтранс" автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси


"Фарғонатранс" автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси







"Хоразмтранс" автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси


"Тошшаҳарюктранс" уюшмаси






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 5 июндаги

245-сон қарорига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимчалар


I. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида" 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитага ҳамда Давлат божхона қўмитасига  назорат-ўтказиш пунктларида хорижий автомобилда юк ва йўловчилар ташувчиларни;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига - хорижий автотранспортнинг республика ҳудуди бўйлаб ҳаракат қилишини;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига  республикага кириб келаётган автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини, йўл қўйиладиган оғирлик ва габарит параметрларини, халқаро юк ва йўловчилар ташишни амалга оширишда Европа битими (ЕСТР) талабларига мувофиқ уларда назорат приборлари (тахографлар) мавжудлигини ҳисобга олиш ва назорат қилиш юклансин".

III. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 11 июлдаги 296-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 1998 йил 2 октябрдаги 422-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин