Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2001 й. 98-сон "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик концерни таркиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2001 й.

N 98




"ЎЗАВТОЙЎЛ" ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК

КОНЦЕРНИ ТАРКИБИ ТЎҒРИСИДА


"Андижон-Тошкент-Нукус-Қўнғирот" тезюрар автомагистрали қурилишини йўл-қурилиш материаллари, темир-бетон маҳсулотлари ва конструкциялар билан зарур даражада таъминлаш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Бекободсувқурилишиндустрия" ишлаб чиқариш корхонаси хамда "Чиноз қурилиш материаллари ва конструкциялари" комбинати "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик концерни таркибига давлат корхонаси сифатида киритилсин.


2. "Ўзавтойўл" давлат концерни Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда "Бекободсувқурилишиндустрия" ишлаб чиқариш корхонаси ва "Чиноз қурилиш материаллари ва конструкциялари" комбинатининг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилишини таъминласин ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни ("Ўзсувқурилиш")ни тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 249-сон қарорига 3-илованинг талабларига мувофиқ уларни хусусийлаштириш қисми бўйича таклифларни 2002 йил 1 январгача киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ў. Султонов