Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 26.08.2005 й. 97-сон "Автомобиль ва дарё транспорти ходимлари учун махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.09.2005 й. 1511-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.09.2005 й.

N 1511




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

26.08.2005 й.

N 97


БУЙРУҒИ



Автомобиль ва дарё транспорти ходимлари

учун махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа

якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул

беришнинг намунавий меъёрларини

тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 18 сентябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида" 267-сон қарори билан тасдиқланган "Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларини қайта кўриб чиқиш ва жорий этиш дастури" ижросини таъминлаш мақсадида, БУЮРАМАН:


1. Автомобиль ва дарё транспорти ходимлари учун махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу Намунавий меъёрлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киритилсин.


3. Ушбу буйруқ бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Акбаров зиммасига юклатилсин.



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири                                             О. Обидов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 34-36-сон, 269-модда.