Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2014 й. 2-сон "Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.01.2014 й.

N 2



АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИЛАР

ВА БАГАЖ ТАШИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини янада такомиллаштириш, шунингдек уларни ташиш бўйича кўрсатилаётган хизматларнинг хавфсизлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Янги йўналишларни ташкил этиш (очиш) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

а) шаҳарларда - шаҳарлар ҳокимликлари ёки шаҳар йўловчилар ташиш транспортини бошқариш органлари томонидан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари билан йўналишлар схемаларини келишган ҳолда;

б) шаҳар атрофидаги ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро йўналишларда - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки йўловчилар ташиш транспортини бошқариш органлари томонидан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари билан йўналишлар схемаларини келишган ҳолда;

в) вилоятлараро, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан йўналишлар схемаларини келишган ҳолда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан амалга оширилади".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 январь, 2-сон, 20-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 1-сон, 2-модда