Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.2002 й. 332-сон "Транспорт-экспедиторлик корхоналари тўғрисидаги низом ва транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатиш тартибига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.09.2002 й.

N 332



ТРАНСПОРТ-ЭКСПЕДИТОРЛИК

КОРХОНАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ ВА

ТРАНСПОРТ-ЭКСПЕДИТОРЛИК ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 12 июлдаги 248-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 9 сентябрдаги 348-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Транспорт-экспедиторлик корхоналари тўғрисидаги Низом ва транспорт-экспедиторлик корхоналари тўғрисидаги Низом ва транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатиш тартибининг 9-бандига қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:


"Жисмоний шахслар томонидан товарлар тижорат мақсадлари учун олиб келинаётганда шартномага олиб келинаётган товарларни божхона расмийлаштируви бўйича транспорт-экспедиторлик ташкилотлари томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартларнинг киритилишига йўл қўйилмайди. Бундай ҳолларда божхона расмийлаштируви бевосита жисмоний шахслар - товарларнинг эгалари томонидан амалга оширилади".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 9, 54-модда.