Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2000 й. 348-сон "Ўзбекистон Республикасида транспорт-экспедиторлик фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.2000 й.

N 348



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ТРАНСПОРТ-ЭКСПЕДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида ислоҳотларни эркинлаштириш ва чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича дастурларни амалга ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2000 йил 2 июндаги ПФ-2612-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, ташқи савдо юкларига транспорт-экспедиторлик хизмати кўрсатиш соҳасида бозор муносабатларини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш, транспорт-экспедиторлик хизматлари истеъмолчиларини рағбатлантириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Транспорт-экспедиторлик корхоналари тўғрисидаги Низом ва транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош Вазири                                 Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 9, 59-модда.