Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 13.03.2012 й. 18-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги буйруқнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.03.2012 й. 2214-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.03.2012 й.

N 2214-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

13.03.2012 й.

N 18


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида

ҳаво кемаларидан фойдаланишни тартибга солиш

чора-тадбирлари тўғрисида"ги буйруқнинг

1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида


(2012 йил 7 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланишни тартибга солиш, авиация ҳалокатлари ва бахтсиз ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаво кемаларининг парвозлари хавфсизлигини таъминлаш ва фуқаролар олдида уларнинг ҳаётлари учун жавобгарликни ошириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 5 апрелдаги 43-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги буйруғининг (рўйхат рақами 2214, 2011 йил 11 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 15-сон, 153-модда) 1-бандидаги "2012" рақами "2013" рақами билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                            Т. Ўлжаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 13-сон, 149-модда