Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.1999 й. 534-сон "Саналар ўзгарганда (2000 йил муаммоси) ҳаводаги парвозларни компьютер билан бошқаришда юз бериши мумкин бўлган узилишлар оқибатларининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.1999 й.

N 534



САНАЛАР ЎЗГАРГАНДА (2000 ЙИЛ

МУАММОСИ) ҲАВОДАГИ ПАРВОЗЛАРНИ

КОМПЬЮТЕР БИЛАН БОШҚАРИШДА ЮЗ

БЕРИШИ МУМКИН БЎЛГАН УЗИЛИШЛАР

ОҚИБАТЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Саналар ўзгарганда (2000 йил муаммоси) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ҳаво бўшлиғида парвозларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан:

"Ўзаэронавигация" маркази ва фуқаро авиациясидан фойдаланувчилар билан биргаликда саналар ўзгарганда (2000 йил муаммоси) парвозларни таъминлаш юзасидан Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) томонидан ишлаб чиқилган тадбирлар комплекси амалга оширилганлиги;

Ўзбекистон Республикасида фуқаро авиацияси тузилмаларининг саналар ўзгариши даврида ишлашга тайёрлиги текшириб чиқилганлиги;

Ўзбекистон Республикасида" ҳаводаги парвозларни компьютер тизимидан фойдаланмасдан горизонталь, вертикаль ва бўйламасига эшелонлаштиришни қўллаган ҳолда бошқаришнинг заҳира вариантлари ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг:

саналар ўзгариши даврида Ўзбекистоннинг рўйхатдан ўтказиш белгиларига эга бўлган ҳаво кемаларининг парвозини вақтинча тақиқлаш;

1999 йил 31 декабрь соат 22.00 дан 2000 йил 1 январь соат 12.00 гача (маҳаллий вақт билан) фуқаро авиацияси аэропортларидан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (Рўзметов), "Чкалов номидаги авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти (Кучеров), "Авиализинг", (Смирнов), "Семурғ" (Тухватулин), "Интер Карго Сервис" (Пўлатов) авиакомпаниялари, вақтинчалик чеклаш даврида тасарруфларидаги тузилмалар ҳаракатини қўшимча назорат қилишни ва мувофиқлаштириб боришни таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (Тян), "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (Рўзметов), "Ўзаэронавигация" маркази (Ашуров) транзит бўйича учувчи ва Ўзбекистон аэропортларида кўрсатиб ўтилган саналарда ҳамда вақт оралиқларида қўнишни назарда тутмайдиган хорижий ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳаво бўшлиғидан фойдаланишини белгиланган тартибда амалга оширсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (В.Н.Тян) Ўзбекистон Республикаси ҳаво бўшлиғидан барча фойдаланувчиларни фуқаро авиацияси аэропортларидан фойдаланишни вақтинчалик чеклаш жорий этилиши тўғрисида хабардор қилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов