Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 24.06.2010 й. 69-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари" Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎР АК-61) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.07.2010 й. 1349-5-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
26.07.2010 й.
N 1349-5
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ
ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ
БОШЛИҒИНИНГ
24.06.2010 й.
N 69
БУЙРУҒИ
"Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси
гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг
турлари" Ўзбекистон Республикасининг авиация
қоидаларига (ЎР АҚ-61) ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида
(2010 йил 5 августдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ИКАО стандартлар ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 26 мартдаги 49-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари" Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎР АҚ-61) (рўйхат рақами 1349, 2004 йил 7 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 212-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ Т. Ўлжаев
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 30-сон, 254-модда.