Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 26.05.2009 й. 56-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари" Ўзбекистон Республикасининг авиация Қоидаларига (ЎР АҚ-61) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.06.2009 й. 1349-4-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
26.06.2009 й.
N 1349-4
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ
ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ
БОШЛИҒИНИНГ
26.05.2009 й.
N 56
БУЙРУҒИ
"Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси
гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг
турлари" Ўзбекистон Республикасининг авиация
Қоидаларига (ЎР АҚ-61) ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
(2009 йил 6 июлдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ИКАО стандартлари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 26 мартдаги 49-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари" Ўзбекистон Республикаси авиация қоидаларига (ЎРАҚ-61) (2004 йил 7 май, рўйхат рақами 1349 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 212-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.
Парвозлар хавфсизлигини назорат
қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Т. Ўлжаев
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 26-сон, 308-модда.