Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 27.11.2008 й. 311-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Учишга яроқлилик сертификатини бериш" авиация қоидалари (ЎзР АҚ-30)га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.12.2008 й. 1225-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.12.2008 й.
N 1225-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ
ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ
БОШЛИҒИНИНГ
27.11.2008 й.
N 311
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикасининг "Учишга
яроқлилик сертификатини бериш" авиация
қоидалари (ЎзР АҚ-30)га ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
(2009 йил 6 январдан кучга киради)
Ҳаво кемаларининг учишга яроқлилик сертификатини бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2003 йил 5 февралдаги 19-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг "Учишга яроқлилик сертификатини бериш" авиация қоидалари (ЎзР АҚ-30)га (2003 йил 5 март, рўйхат рақами 1225 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 5-6-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.
Парвозлар хавфсизлигини назорат
қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Т. Ўлжаев
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 536-модда.