Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 13.08.2007 й. 125-сон "Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ҳаво кемаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.09.2007 й. 1239-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.09.2007 й.

N 1239-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

13.08.2007 й.

N 125


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасининг фуқаро

ҳаво кемаларини давлат рўйхатидан ўтказиш

қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида


(2007 йил 22 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ҳаво кемаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини янада такомиллаштириш ва уларни Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) талабларига мувофиқлаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2003 йил 4 апрелдаги 44-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ҳаво кемаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига (2003 йил 29 апрель, рўйхат рақами 1239) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.



Парвозлар хавфсизлигини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғи                                        Ҳ. Тробов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 37-38-сон, 393-модда.