Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2004 й. 218-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларга техник хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 майдаги 224-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.2004 й.

N 218



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ҒАРБДА ИШЛАБ

ЧИҚАРИЛГАН САМОЛЁТЛАРГА ТЕХНИК ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА

ЛОЙИҲАНИНГ ИККИНЧИ БОСҚИЧИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2003 ЙИЛ 19 МАЙДАГИ 224-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларга хизмат кўрсатишга доир янги технология жараёнларини илдамлик билан ўзлаштириш ва инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши иккинчи босқичини тугаллаш бўйича "Uzbekistan airways technics" авиа корхонаси томонидан кўрсатилаётган хизматлар рўйхатини D-Chock (оғир базавий хизмат кўрсатиш, таъмирлаш)гача кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларга техник хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишнинг иккинчи босқичи бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан "DZ BANK" кредитор банк танлов асосида аниқланганлиги ва қарз битими тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг "Гидро-Гератебау" компанияси билан тузилган контрактнинг умумий қийматини 620,0 минг АҚШ доллари суммасига камайтириш ва кўрсатиб ўтилган суммани бўёқчилик ангарини ва колибрлаш станциясини замонавийлаштириш ва жиҳозлаш, док асбоб-ускуналари сотиб олиш учун "Люфтганза Техник АГ" компанияси билан тузилган контрактга кўчириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларга техник хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 майдаги 224-сон қарорининг 2-банди учинчи хат бошида "4008,57" рақамлари "4628,57" рақамлари билан, "1516,43" рақамлари "896,43" рақамлари билан алмаштирилсин.


4. Лойиҳани амалга ошириш босқичлари тузилмаси ўзгарганлигини ҳисобга олиб "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси лойиҳанинг учинчи босқичини амалга оширишга тайёргарлик кўришда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун техник-иқтисодий асосларга тегишли тузатишлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Ф. Файзуллаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов