Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 21.12.2005 й. 155-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларига шовқинлар бўйича Сертификат бериш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.01.2006 й. 1360-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.01.2006 й.

N 1360-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

21.12.2005 й.

N 155


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво

кемаларига шовқинлар бўйича Сертификат

бериш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2006 йил 22 январдан кучга киради)


Фуқаро авиацияси Халқаро ташкилоти (ИКАО) талабларини жорий қилиш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 16 апрелдаги 53-сонли буйруғи билан (2004 йил 20 май, рўйхат рақами 1360) тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларига шовқинлар бўйча Сертификат бериш тўғрисидаги йўриқномага иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан 10 кун ўтгач кучга киради.


3. Ишлар бошқармаси томонидан девонхона билан ҳамкорликда Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида ўзгартириш ва қўшимчаларнинг кўпайтирилиб барча авиакомпаниялар ва манфаатдор ташкилотларга тарқатилиши таъминлансин.


4. Мазкур буйруқнинг бажарилиши устидан назорат сертификатлаш, лицензиялаш ва парвоз хавфсизлиги устидан назорат қилиш Бошқармаси бошлиғи зиммасига юклатилсин.



Парвозлар хавфсизлигини назорат

қилиш Давлат инспекцияси бошлиғи                                            Ҳ. Тробов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 2-сон, 11-модда.