Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 25.04.2013 й. 25-Б-сон "Почта ва телекоммуникация ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.05.2013 й. 1965-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.05.2013 й.

N 1965-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

25.04.2013 й.

N 25-Б


БУЙРУҒИ




Почта ва телекоммуникация ходимлари учун

махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда

ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий

меъёрларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 27 майдаги 27/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1965, 2009 йил 11 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 277-модда) билан тасдиқланган Почта ва телекоммуникация ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                               А. Хаитов






Буйруққа

ИЛОВА



Почта ва телекоммуникация ходимлари учун

махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда

ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий

меъёрларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. IV бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация

технологиялари соҳаси ташкилотларининг умумий

касбдаги ходимлари учун".


2. V бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

тасарруфидаги таълим муассасаларининг

ишчи ва хизматчилари учун".


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 20 май, 20-сон, 262-модда