Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 20.08.2008 й. 35-сон "Фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.09.2008 й. 1861-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.09.2008 й.

N 1861


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

20.08.2008 й.

N 35


БУЙРУҒИ



Фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналари

ходимлари учун махсус кийим, махсус пойафзал

ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини

бепул беришнинг намунавий меъёрларини

тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 4 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида 267-сон қарори билан тасдиқланган "Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларини қайта кўриб чиқиш ва жорий этиш дастури ижросини таъминлаш мақсадида, БУЮРАМАН:


1. Фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг Намунавий меъёрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу Намунавий меъёрлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киритилсин.


3. Ушбу буйруқ бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Ш. Саидов зиммасига юклатилсин.



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б.                                               А. Ҳаитов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 39-сон, 402-модда.