Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 06.07.2010 й. 134-Б-сон "Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларининг 39-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.07.2010 й. 1755-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.07.2010 й.

N 1755-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

06.07.2010 й.

N 134-Б


БУЙРУҒИ




Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари

учун меҳнат муҳофазаси қоидаларининг

39-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида


(2010 йил 27 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 8-модда) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-45-сон буйруғи (рўйхат рақами 1755, 2007 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 546-модда) билан тасдиқланган Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларининг 39-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай ишлар рўйхатига (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 355-модда) мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим".


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси, "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ва "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси билан келишилган.


3. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                         А. Хаитов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 28-29-сон, 241-модда.