Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 18.02.2010 й. 98-Б-сон "Қурилиш керамикаси ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.03.2010 й. 2087-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.03.2010 й.
N 2087
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
18.02.2010 й.
N 98-Б
БУЙРУҒИ
Қурилиш керамикаси ишлаб чиқариш ходимлари
учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини
тасдиқлаш ҳақида
(2010 йил 29 мартдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида"ги 267-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Қурилиш керамикаси ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир в.б. А. Хаитов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 10-11-сон, 82-модда.