Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисида Низом (АВ томонидан 12.05.2009 й. 1954-сон билан рўйхатга олинган 21.04.2009 й. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 17/ҚҚ-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 12 майда 1954-сон

билан рўйхатга олинган

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2009 йил 21 апрелдаги

17/ҚҚ, 8-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар

кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк

нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу низом ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек айрим фуқаролар ихтиёрида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг меҳнатга оид муносабатларида қўлланиши шарт.

2. Ушбу Низом талаблари таълим тизимидаги услубий қўлланмаларни ишлаб чиқишда ва ишлаб чиқариш амалиётида эътиборга олиниши лозим.



II. ЎН САККИЗ ЁШГАЧА БЎЛГАН ХОДИМЛАР

УЧУН ЮКЛАРНИ КЎТАРИШЛАРИ

ВА ТАШИШЛАРИ УЧУН РУХСАТ

ЭТИЛАДИГАН НОРМАЛАР

3. Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар иш вақтининг учдан бир қисми юкларни кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ ҳолда белгиланади.

4. Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормасининг чегараси 4,1 кг дан оғир бўлмаслиги, шунингдек улар аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишларига жалб этилмаслиги лозим.

5. Ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганлар иш вақтининг учдан бир қисми юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, қўлда юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси: ўғил болалар учун - 6,5 кг, қиз болалар учун - 3,5 кг дан оғир бўлмаслиги лозим.


6. Ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормасининг чегараси 2 кг дан оғир бўлмаслиги лозим.


7. Ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганларга аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишларига рухсат этилмайди.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДА


Ушбу Низом Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Иш вақтининг учдан бир қисми юкларни кўтариш ва ташиш

билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, ўн олти ёшдан ўн саккиз

ёшгача бўлган ходимларнинг юк кўтариш ва ташиш нормаларининг

ЧЕГАРАСИ

Кўтариш ва ташиш

турлари


Юк нормасининг чегараси


Кўтариш ва ташиш шартлари


ўғил болалар учун


қизлар учун


Қўлда

13 кг гача

7 кг гача

қиялик баландлиги 0,01 дан юқори бўлмаганда рухсат этилади


Бир ғилдиракли аравачада

39 кг гача

қизларга рухсат этилмайди

қиялик баландлиги 0,02 дан юқори бўлмаган фақат тахтали йўлакда ҳаракатланишга рухсат этилади


Икки ғилдиракли аравачада

47 кг гача

қизларга рухсат этилмайди

қиялик баландлиги 0,02 дан юқори бўлмаган текис йўлда ҳаракатланишга рухсат этилади


қиялик баландлиги 0,01 дан юқори бўлмаган нотекис йўлда ва кўприкларда ҳаракатланишга рухсат этилади


Уч ва тўрт ғилдиракли аравачада

67 кг гача

52 кг гача

қиялик баландлиги 0,02 дан юқори бўлмаган текис йўлда ҳаракатланишга рухсат этилади


Вагонеткаларда

405 кг гача

224 кг гача

қиялик баландлиги 0,01 дан юқори бўлмаган темир йўлларда ҳаракатланишга рухсат этилади


Изоҳ:

1. Барча юк нормалари юкнинг оғирлиги билан биргаликда уларни кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган мосламаларни ҳам ўз ичига олади.

2. Рухсат этилган қияликнинг баландлиги деганда қияликнинг энг юқори баландлигининг йўлнинг узунлигига нисбати тушунилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 19-20-сон, 242-модда.