Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.09.1994 й. ПФ-968-сон "Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг меҳнатини рағбатлантиришга оид тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.09.1994 й.

N ПФ-968



УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ

ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ МЕҲНАТИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШГА ОИД

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Жамият турмушида ва ёш авлодни тарбиялашда умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг тутган ўрнига алоҳида аҳамият бериб, шунингдек педагог ходимларнинг муқим ўрнашиб қолишлари учун зарур шароитларни яратиш мақсадида:


1. 1994 йилнинг 1 октябридан умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ва раҳбарларининг иш ҳақи Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича малака даражасини ошириш ҳамда қўшимча ҳақ ва устамалар тизимини тартибга солиш ҳисобидан ўртача 20 фоиз оширилсин.


2. Иш ҳақини ошириш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.


3. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга, шунингдек олий ва ўрта махсус таълим ходимларининг иш ҳақига қўшимча ва устамаларни тартибга солиш масалаларига оид қарор қабул қилсин.

4. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 10, 271-модда