Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.1992 й. 200-сон "Навоий вилояти халқ хўжалиги тармоқлари ходимларининг иш ҳақини ҳудудий тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.1992 й.

N 200



НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ

ТАРМОҚЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ

ҲАҚИНИ ҲУДУДИЙ ТАРТИБГА СОЛИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Навоий вилоятининг ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш, юқори малакали мутахассисларнинг халқ хўжалиги тармоқларида муқим ишлаб қолишларини таъминлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1992 йилнинг 1 июлидан бошлаб Навоий минтақасида жойлашган барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ходимларининг иш ҳақига қуйидаги миқдорларда ҳудудий коэффициент белгилансин:

Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарларида - 1,60;

Томди ва Учқудуқ ноҳияларида - 1,50;

Конимех, Нурота, Хатирчи, Навбаҳор, Қизилтепа ноҳияларида - 1,30;

Навоий ноҳиясида ва Навоий шаҳрида - 1,20.


2. Хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотлар ходимларининг иш ҳақига коэффициент белгиланиши билан боғлиқ харажатлар корхоналарнинг маблағлари ҳисобидан қоплансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Навоий вилоятининг ҳокими бюджетдаги ташкилотлар учун иш ҳақига белгиланган коэффициентларни тўлаш мақсадида зарур бўлган қўшимча маблағларни назарда тутсинлар.


4. Навоий кон-металлургия комбинати ва унинг Учқудуқ ва Зарафшон шаҳарларидаги бўлинмалари Марказий ва Шимолий кон бошқармаларининг ишчилар таъминоти бўлимлари, 4, 5, 6-сон СПТУ, 2, 3, 4-тиббиёт-санитария қисмлари ва 27-сон марказий ТМҚ ходимларига коэффициентлар тўлашни ўз маблағлари ҳисобидан компенсация қилсинлар.


5. Мазкур қарор билан назарда тутилган ушбу коэффициентлар жорий қилиниши билан илгари амалда бўлган коэффициентлар ва Навоий зонаси ҳудудидаги чўл ва сувсиз жойларда ишлаганлик учун козффициентлар бекор қилинади.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., N 4, 14-модда.