Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2014-17-сон, Марказий банк Бошқарувининг 290-В-3-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 19.04.2014 й. Қарори (АВ томонидан 30.04.2014 й. 1692-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.04.2014 й.

N 1692-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ   РАҚОБАТ   ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

19.04.2014 й.

N 2014-17


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

19.04.2014 й.

N 290-В-3


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги

қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл

валютасидаги қимматли қоғозларнинг сотиб олиниши, шунингдек

резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар

томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сонли "Тадбиркорлик субъектларининг банк иши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 4 апрелдаги 2007-04, 290-B-сонли қарори (рўйхат рақами 1692, 2007 йил 22 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 25-26-сон, 274-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қимматли қоғозлар бозорини

мувофиқлаштириш ва ривожлантириш

маркази бош директори

Б. Атаханов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

     





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги

қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл

валютасидаги қимматли қоғозларнинг сотиб олиниши, шунингдек

резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар

томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбек тилидаги матннинг 4-параграфи номидан, 22, 23, 24 ва 33-бандларидан "сотиб" деган сўз чиқариб ташлансин.


2. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Мазкур Низомнинг 22 ва 23-бандларида кўрсатилган шахслар томонидан банк-резидентлар акцияларини олишга доир битишувлар фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сонли "Тадбиркорлик субъектларининг банк иши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг олдиндан рухсати олинганидан сўнг амалга оширилади.".


3. 25 - 32-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. Ўзбек тилидаги матннинг 43-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Норезидентларнинг қимматли қоғозларни сотишдан тушган миллий валютадаги маблағлари зарурият бўлганда, чет эл банкларининг миллий валютадаги "лоро" вакиллик ҳисобварақларига киритилиши, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун фойдаланиши мумкин.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 5 май, 18-сон, 204-модда