Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.1999 й. 263-сон "Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.05.1999 й.

N 263



ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ

МАРКАЗИЙ ДЕПОЗИТАРИЙСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, корпоратив қимматли қоғозларни сақлаш, ҳисобга олиш ва улар ҳаракатининг ягона тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг ўз фаолиятини тезкор бошқариш ҳуқуқида ва хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар ҳамда бошқа тушумлар ҳисобига амалга оширадиган давлат унитар корхонаси шаклидаги Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб аталади)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Марказий депозитарий хизматлари учун тарифлар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.

2. Белгилансинки, қуйидагилар Марказий депозитарийнинг мутлақ функциялари ҳисобланади:

қимматли қоғозларни ҳисобга қўйиш;

ҳужжатли қимматли қоғозларни сақлаш;

қимматли қоғозлар чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш;

қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш;

давлатнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини, шунингдек қимматли қоғозларни бошқариш бўйича давлат ваколат берган шахсларнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш;

инвестиция воситачиларининг депо ҳисобварақларини юритиш;

қимматли қоғозлардаги ҳисоб-китобларни белгиланган тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан чиқарилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, инвестиция фондлари томонидан чиқарилган ва уларга тегишли қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш;

Депонентларнинг ягона базасини юритиш;

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозларга халқаро кодлар бериш;

депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва тизимлаштириш.

2-1. Марказий депозитарий қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритишга доир вазифаларини бажараётганда инвестиция воситачиларидан мазкур реестрларни шакллантириш учун зарур маълумотларни сўраш ва олишга ҳақли.

Марказий депозитарий қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш функцияларини бажараётганда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш функцияларини бажараётганда:

қимматли қоғозлар эгаларининг белгиланган санадаги ҳолатга кўра шакллантирилган реестрларини сақлаши;

қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларидаги мавжуд ахборотни "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тақдим этиши;

қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларидаги мавжуд ахборотнинг махфийлигини таъминлаши шарт.

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш функцияларини бажараётганда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

3. Белгилансинки:

Марказий депозитарий ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлигига ҳисобот беради;

Марказий депозитарийнинг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш унинг Уставга мувофиқ кўрсатиладиган депозитар ва бошқа хизматлари учун олинадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади;

Марказий депозитарий фаолиятига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Бош директор ва унинг ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.

4. Марказий депозитарийнинг ходимлар чекланган сони 98 нафардан иборат бўлган тузилмаси (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 1-иловага мувофиқ, "Вақт" миллий депозитарийси ходимлари сони доирасида тасдиқлансин.

Марказий депозитарийнинг Бош директорига тузилмага белгиланган ходимлар сонига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. "Вақт" миллий депозитарийси акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан, 1999 йил 1 январдаги қолдиқ қиймати бўйича 138,0 млн. сўм миқдоридаги асосий ва айланма маблағлар кўринишидаги акциядорлик жамияти мол-мулкининг бир қисми, кейинчалик Марказий депозитарийнинг устав фондига улуш сифатида қўшиш учун, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан сотиб олиниши ҳақидаги таклиф қўллаб-қувватланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Вақт" миллий депозитарийси билан биргаликда кўрсатиб ўтилган битишувни бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда расмийлаштирсин ва ўзаро мажбуриятлар бажарилишини назарда тутган ҳолда бир ой муддатда уни тугалласин.

Белгилансинки, мол-мулкнинг кўрсатиб ўтилган қисми, сарфланган сумма Давлат мулки қўмитаси томонидан кейинчалик уч йилдан ошмайдиган муддатда "Вақт" миллий депозитарийсининг давлатга тегишли акцияларини сотиш ҳисобига республика бюджетига қайтарилган ҳолда, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига сотиб олинади.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг Марказий депозитарий устав фондининг:

"Вақт" миллий депозитарийсининг Давлат мулки қўмитаси томонидан сотиб олинган техникавий ва айланма маблағлар кўринишидаги мол-мулки;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан институционал қайта ўзгартиришлар бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарзи бўйича қолган маблағлар ҳисобига сотиб олинадиган 97 минг АҚШ доллари миқдоридаги дастурий маблағлар ҳисобига шакллантирилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. Қуйидагиларга:

Марказий депозитарийга:

акциядорлик жамиятларига улар томонидан корпоратив хатти-ҳаракатларни амалга оширишда ҳамда қимматли қоғозлар эмиссиясини тайёрлашда маслаҳат хизматлари кўрсатишга;

олдиндан ҳақ ундирмасдан амалда кўрсатилган хизматлар учун ҳақ олган ҳолда депозитар хизматлар кўрсатишга рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларидан унинг ихтиёрида қоладиган маблағларнинг бир қисмини Марказий депозитарийнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга йўналтиришга рухсат берилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги Давлат марказий депозитарийси Уставини Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда бир ҳафта муддатда тасдиқласинлар.


9. Марказий депозитарий ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари билан унга юкланган вазифаларга мувофиқ уч ой муддатда ташкил этсин. Амалга оширилган ишлар тўғрисида шу йил август ойида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.

Белгилансинки, юридик ва жисмоний шахсларнинг "Депо" ҳисобварақлари хизмат кўрсатиш учун бошқа депозитарийларга ўтказилгунга қадар бўлган даврда ушбу ҳисобварақларни юритиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича "Вақт" миллий депозитарийсининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини Марказий депозитарий ўзига расмийлаштириши мумкин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Марказий депозитарий билан биргаликда уч ой муддатда:

депозитар ҳисобга олиш, сақлаш ва депозитарийларнинг ҳисобот бериши қоидаларига риоя қилган ҳолда технологиялар, дастурий таъминлашнинг зарур даражасига эга бўлган иккинчи босқич депозитарийлари шакллантирилишини;

биржа ва биржадан ташқари савдолар қатнашчиларининг депозитар, клиринг ва савдо тизимлари ўзаро муносабатларининг амалдаги технологияси ва схемаси бўйича ўзаро ҳамкорлигини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда "Вақт" миллий депозитарийсида ва унинг филиалларида сақланаётган ва ҳисобга олинган қимматли қоғозларни хатлаш бўйича комиссия ташкил этсин ҳамда уларни Марказий депозитарийга ўтказиш тартибини тасдиқласин.


12. "Вақт" миллий депозитарийси, унинг технологиялари, дастурий таъминоти ва иқтисодий нормативлари Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштирилган ҳолда, иккинчи босқич депозитарийга айлантирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


13. Марказий депозитарий аппарати Тошкент шаҳар, Мустақиллик шоҳкўчасидаги 107-уйда жойлаштирилсин.

14. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Марказий депозитарийни белгиланган тартибда зарур телефон ва коммуникатив алоқа билан, шу жумладан учта Ҳукумат алоқаси телефони билан таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва уларга ўзгартиришлар, тўлдиришлар киритилсин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 21 майдаги

263-сон қарорига

1-ИЛОВА



Марказий депозитарий тузилмаси


Бош директор











Юридик хизмат

3 киши.


Бош директор ўринбосари


Бош директорнинг

биринчи ўринбосари


Бош директор

ўринбосари




















Ишлар бошқармаси

5 киши.



Ахборот-

коммуникация

технологиялари ва

техника хавфсизлиги

бошқармаси

7 киши.


ХИФларга хизмат

кўрсатиш бошқармаси

8 киши.


Марказий

депозитарий

депонентларига

хизмат кўрсатиш

бошқармаси

8 киши.














Ташқи алоқалар шўъбаси

2 киши.















Молия бошқармаси

7 киши.


Техник

қўллаб-қувватлаш

бошқармаси

5 киши.


Савдо ва

ҳисоб-китоб-клиринг

тизимларига хизмат

кўрсатиш бошқармаси

9 киши.


Қимматли

қоғозлар банкини,

депонентларни

шакллантириш ва

қимматли қоғозларни

чиқаришга хизмат

кўрсатиш

бошқармаси

10 киши.




















Филиаллар*



Депозитарийлар-

корреспондентлар ва

Марказий депозитарий

филиаллари билан ўзаро

ҳамкорлик қилиш

бошқармаси

5 киши.


Дастурий

таъминотни ишлаб

чиқиш, кузатиш ва

маълумотлар

банкини юритиш

бошқармаси

8 киши.













Ахборот хизмати

кўрсатиш бошқармаси






Депозитарий

технологияси

ва истиқболда

ривожлантириш

бошқармаси

5 киши 



-----------------------------------------------

Филиаллар ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари жами - 98 киши.



*) - Филиаллар Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат мулки қўмитаси томонидан минтақаларда қимматли қоғозларни марказлаштирилмаган ҳолда сақлашни талаб қилувчи фонд бозорининг ривожланишига кўра ташкил қилиниши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 21 майдаги

263-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини

йўқотган ва ўзгартириш ҳамда қўшимчалар

киритиладиган қарорлари

РЎЙХАТИ


I. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент" республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қимматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори 4-бандининг иккинчи хат боши.


II. Қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 майдаги 195-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган "Ўзбекистон фонд бозорини халқаро сармоя бозорига интеграциялаш бўйича босқичма-босқич ҳаракат қилиш режаси"да:

I босқич учинчи бандининг учинчи ва тўртинчи устунларидаги, II босқич тўртинчи бандининг тўртинчи устунидаги "Вақт" миллий депозитарийсига кўрсатмалар Марказий депозитарийга кўрсатмалар билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Апелляцияларни кўриб чиқиш Кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 15 сентябрдаги 395-сон қарорида:

қарорга 1-иловадаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Апелляцияларни кўриб чиқиш Кенгаши таркибига:

"Марказий депозитарий бош директори - лавозим бўйича" охирги хат боши қўшилсин;

қарорга 2-илова - "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Апелляцияларни кўриб чиқиш Кенгаши тўғрисида Низом"нинг 8-бандидаги "7" рақами "8" рақами билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган 2-илова "Инвестиция фондлари тўғрисида Низом"нинг 51-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: "Инвестиция фонди акцияларининг ҳар бир чиқарилиши ҳисоби депозитарийда юритилади".


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорига 3-илова билан тасдиқланган "Хусусийлаштириш инвестиция фондлари тўғрисида Низом"нинг 27, 29, 36-бандларидаги "Вақт" миллий депозитарийсига кўрсатмалар Марказий депозитарийга кўрсатмалар билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 29 январдаги 54-ф-сон фармойишига 3-илова 9-бандининг "б" кичик бандидаги "Вақт" миллий депозитарийси ва унинг филиалларига" сўзлари "Марказий депозитарийга" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 5, 27-модда.