Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2003 й. 402-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ломбардларни рўйхатдан ўтказиш ва улар фаолиятини лицензиялаш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.09.2003 й.

N 402


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА

ЛОМБАРДЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

ВА УЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 289-моддасига, "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 50-моддасига, Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ломбардларни рўйхатдан ўтказиш ва улар фаолиятини лицензиялашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилаб қўйилсинки:

ломбардларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади;

лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун ариза берилган кунда қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

ломбардлар фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилганлиги учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

3. Марказий банк томонидан белгиланган тартибда тасдиқлаш учун:

ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом;

фуқароларга тегишли бўлган ашёлар гаровга қўйилган ҳолда ломбардлар томонидан фуқароларга кредит бериш қоидалари;

ломбардлар томонидан ҳисоботлар тақдим этиш тартиби ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Марказий банк раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 17-сон, 149-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., 9-сон, 85-модда.