Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.1998 й. 359-сон "Дайди ҳайвонларни тутиш билан шуғулланувчи ходимлар меҳнатини рағбатлантириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.1998 й.

N 359



ДАЙДИ ҲАЙВОНЛАРНИ ТУТИШ БИЛАН

ШУҒУЛЛАНУВЧИ ХОДИМЛАР МЕҲНАТИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Касалликларнинг олдини олиш учун жавобгарликни ошириш, шунингдек дайди ҳайвонларни тутиш билан шуғулланувчи ходимлар меҳнатини рағбатлантириш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг дайди ҳайвонларни тутиш билан шуғулланувчи, фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан маблағ билан таъминланадиган ходимлари учун 1998 йил 1 сентябрдан бошлаб:

алоҳида хавфли меҳнат шароитлари учун тариф ставкаларига (лавозим маошларига) 30 фоизли устама;

зиммасидаги вазифаларни намунали бажарганлик учун ҳар ойда лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида мукофотлаш белгилансин.

Тариф ставкаларига устама ва зиммадаги вазифаларни намунали бажарганлик учун ҳар ойда мукофотлаш санитария қонунларини бузганлик учун жазо жарималаридан тушадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 апрелдаги 147-сон қарори билан тасдиқланган "Санитария қонунларини бузганлик учун жазо жарималаридан тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом"нинг "а" кичик банди қуйидаги мазмундаги еттинчи хат боши билан тўлдирилсин:

"Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг дайди ҳайвонларни тутиш билан шуғулланувчи ходимларига зиммадаги вазифаларни намунали бажарганлик ҳамда алоҳида хавфли меҳнат шароитлари учун устамалар тўлашга ва уларни ҳар ойда мукофотлашга".


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда дайди ҳайвонларни тутиш билан шуғулланувчи ходимларга санитария қонунларини бузганлик учун жазо жарималаридан тушадиган маблағлар ҳисобига устамалар белгилаш ҳамда уларни мукофотлаш тартиби ва шартларини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                   И. Каримов