Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.1994 й. 461-сон "Пахта толаси ва пахта тозалаш саноати чиқиндиларини сотиш нархлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.1994 й.

N 461



ПАХТА ТОЛАСИ ВА ПАХТА ТОЗАЛАШ

САНОАТИ ЧИҚИНДИЛАРИНИ СОТИШ

НАРХЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 1994 йил ҳосилидан бошлаб "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмасининг пахта толаси ва пахта тозалаш саноати чиқиндилари (линт, момиқ, ўлик пахта)нинг барча истеъмолчилари билан ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сўмга айлантирилган жаҳон нархларида амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 5 кун муддатда "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмасининг жаҳон нархларида сотиладиган пахта толаси ва пахта тозалаш саноати чиқиндилари учун республика бюджети билан ҳисоб-китоблари тартибига ўзгартиришлар киритсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов