Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.1991 й. ПФ-268-сон "Колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан пахта толаси ва пиллани сотиш масалалари тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.10.1991 й.

N ПФ-268



КОЛХОЗЛАР, СОВХОЗЛАР ВА БОШҚА

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИ

ТОМОНИДАН ПАХТА ТОЛАСИ ВА ПИЛЛАНИ

СОТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Колхозлар, совхозлар, ижара жамоалари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг пахта хом ашёси ва пилла етиштиришни кўпайтириш ҳамда харид қилишдан манфаатдорлигини ошириш, бозор муносабатларига ўтиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ва кўрсатиб ўтилган маҳсулотларни сотишнинг мавжуд тартибини қисман ўзгартириб:


1. Белгилаб қўйилсинки, 1991 ва кейинги йиллар учун белгиланган топшириқдаги пахта толаси ва пилланинг 5 фоизи ҳамда белгиланган ҳажмдан ортиқча олинган мазкур маҳсулотларнинг ҳаммаси мамлакат ичкарисида ҳам ва ундан ташқарида ҳам колхозлар, совхозлар, ижара жамоалари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ихтиёрий равишда сотилади.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ижроия қўмиталари ва районларнинг ижроия қўмиталари, республиканинг кўрсатиб ўтилган маҳсулот турларини сотиш ва етказиб беришга дахлдор бўлган вазирликлари ва идоралари ушбу Фармоннинг сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ҳукуматнинг тегишли қарорларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартишлар ва қўшимчаларни киритсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1991 й., 12-сон, 281-модда