Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 03.11.1992 й. 506-сон "Бошоқли экинлар донининг харид нархларини ошириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.11.1992 й.

N 506




БОШОҚЛИ ЭКИНЛАР ДОНИНИНГ

ХАРИД НАРХЛАРИНИ ОШИРИШ

ТЎFРИСИДА



Бошоқли дон экинлари майдонларини кенгайтириш ва уларнинг ялпи ҳосилини кўпайтиришдан колхозлар ва совхозларнинг, ижара, фермер хўжаликлари ва бошқа хўжаликларнинг, шунингдек, қишлоқ аҳолисинииг манфаатдорлигини рағбатлантириш, энергия манбалари қимматлашаётганлигига ва иш ҳақини оширишга сарфланаётган харажатларни қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бошоқли экинлар донининг чекланган харид нархларини 1993 йил ҳосилидан бошлаб дон турлари бўйича иловага мувофиқ 2,5 баравар ошириш ҳақидаги Молия вазирлиги билан келишилган таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида янги харид нархлари прейскурантларини нашр қилсин ва уларни манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин.



Вазирлар Маҳкамасинииг Раиси                                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 3 ноябрдаги

506-сон қарорига

ИЛ0ВА



Бошоқли экинлар донининг

ЧЕКЛАНГАН ХАРИД НАРХЛАРИ

(1 тоннаси учун сўмларда)

Буғдой


20000

Арпа


16000

Сули


16000

Жавдар


19150