Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 7-сон, Молия вазирлигининг 42-сон "Дон етиштирувчи хўжаликларни сифатли бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 11.05.2010 й. Қарори (АВ томонидан 06.08.2010 й. 2130-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.08.2010 й.

N 2130

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.05.2010 й.

N 7


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.05.2010 й.

N 42


ҚАРОРИ



Дон етиштирувчи хўжаликларни сифатли

бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида


(2010 йил 16 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1183-сон "2010 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 9-сон, 370-модда) 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Дон етиштирувчи хўжаликларни сифатли бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири                                           З. Рўзиев



Молия вазири                                                                        Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 32-сон, 274-модда.