Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 26.03.2014 й. 66-сон "Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш тартиби ҳамда улар фаолиятига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.04.2014 й. 2578-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.04.2014 й.

N 2578




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

26.03.2014 й.

N 66


БУЙРУҒИ



Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш

тартиби ҳамда улар фаолиятига қўйиладиган

талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Наслчилик тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги ПҚ-308-сонли "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, шунингдек наслчилик хўжаликлари мақомини бериш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш тартиби ҳамда улар фаолиятига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 22 майдаги 106-сонли "Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш тартиби ҳамда улар фаолиятига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1587, 2006 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 244-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                    Ш. Тешаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 5 май, 18-сон, 203-модда