Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.1992 й. 475-сон "Озиқ-озқат товарларининг нархларини бошқариш ҳамда чорва моллари ва сутнинг харид нархларини ошириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.1992 й.

N 475



ОЗИҚ-ОЗҚАТ ТОВАРЛАРИНИНГ НАРХЛАРИНИ

БОШҚАРИШ ҲАМДА ЧОРВА МОЛЛАРИ ВА

СУТНИНГ ХАРИД НАРХЛАРИНИ

ОШИРИШ ТЎFРИСИДА


Республикага етказиб берилаётган озиқ-овқат товарларининг анча қимматлашганлиги, ёқилги-энергетика ресурслари, асбоб-ускуналар ва чорва озуқалари нархларининг ошганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1992 йилнинг 19 октябридан бошлаб айрим озиқ-овқат товарларининг чекланган чакана нархлари миқдорлари 1-иловага мувофиқ ҳамда тирик вазндаги чорва моллари ва сутнинг чекланган харид нархлари 2-иловага мувофиқ белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси қишлок хўжалиги вазирлиги ва “Ўзпаррандасаноат” бирлашмасининг тухумнинг харид ва чакана нархларини шартномавий (эркин) нархлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига мазкур қарорнинг иловаларига мувофиқ чакана ва харид нархларининг янги прейскурантларини, шунингдек, қайта баҳолаш тўғрисидаги кўрсатмаларни ўз вақтида етказишни таъминласин.


3. Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар ва ташкилотлар 1992 йил 19 октябрдаги ҳолатига кўра маҳсулотлар қолдиғини қайта баҳолаб чиқсинлар, бунда қайта баҳолаш суммаси тенг улушларда 746-сон бюджетдан ташқари счётга ва ўз оборот маблағлари нормативини кўпайтиришга қўшиб қўйилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда чекланган чакана нархларда сотиладиган озиқ овқат маҳсулотларининг улгуржи нархларини икки ҳафта муддат ичида қайта кўриб чиқсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 июлдаги 324-сон қарорига илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 мартдаги 152-сон қарорининг 1-бандидаги 4-хатбошидан “тухум” сўзи чиқариб ташлансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Муталов