Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.11.1999 й. 496-сон "Тамаки саноатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.11.1999 й.

N 496



ТАМАКИ САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республика тамаки саноатини ривожлантиришни таъминлаш ҳамда унинг экспорт имкониятини ошириш, "Бритиш Американ Тобакко ПЛС" компаниясининг инвестиция лойиҳасини ўз вақтида амалга ошириш, техника билан қайта жиҳозлаш, тамаки маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича қўшимча маҳаллий ишлаб чиқаришларни барпо этиш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "ЎзБАТ А.Ж." қўшма корхонаси томонидан хорижий компаниялар билан биргаликда 1999-2004 йилларда тамаки индустриясини маҳаллийлаштириш дастури ишлаб чиқилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин, Дастур:

2004 йилга бориб Ўзбекистонда тамаки саноати учун зарур бўлган тамаки етиштиришни 48 фоизгача, босма-ўров материаллари ишлаб чиқаришни 56 фоизгача ва бошқа компонентларни ишлаб чиқаришни 50 фоизгача, маҳаллийлаштиришнинг умумий даражасини 50 фоизгача етказишни;

қўшма корхонанинг экспорт имкониятини кенгайтириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар билан биргаликда 2004 йилга бориб "ЎзБАТ А.Ж." қўшма корхонасининг ўз валюта харажатларини ўзи қоплашини таъминланган назарда тутади.

Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти Хорижий инвестициялар агентлиги билан биргаликда маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишда, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб қилишда "ЎзБАТ А.Ж." қўшма корхонасига зарур ёрдам кўрсатсин.


2. "ЎзБАТ А.Ж." қўшма корхонасига:

қўшма корхонанинг хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган олиб келинадиган асбоб-ускуналар, хом ашё материаллари ва бошқа маҳсулотлар божхона божлари тўлаш юзасидан берилган имтиёзлар;

валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотишдан озод қилиш юзасидан берилган имтиёзлар, қўшма корхонага марказлаштирилган валюта ресурсларидан маблаг ажратиш тегишли миқдорга қисқартирилган ҳолда;

тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек тамаки баргини қайта ишлаш ва ферментациялаш юзасидан мутлақ ҳуқуқлар 2004 йил ноябрь ойигача узайтирилсин.


3. Махфий.


4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг фақат "ЎзБАТ А.Ж." қўшма корхонасига 10 йил муддатга "Измир" тамаки баргини етиштириш, харид қилиш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни ташкил этиш ҳуқуқини бериш тўгрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "ЎзБАТ А.Ж." қўшма корхонаси буюртманомалари бўйича "Измир" тамакисини етиштириш учун ҳар йили зарур лалми ерлар ажратилишини таъминласин.

Самарканд ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари "Измир" тамакисини бошқа харидорлар томонидан харид қилинишини бартараф этиш устидан назорат ўрнатсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси "Измир" тамакисининг рухсатсиз олиб чиқиб кетилишини бартараф этиш чора-тадбирларини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов